UZ

Сўнгги янгиликлар

13:53Расман: Магомед Анкалаев Абу-Дабидаги турнирда жанг қилади 0 12:43Никита Белозерцев бугун ўсмирлар "Ролан Гаррос"идаги иккинчи ўйинини ўтказади 0 11:58Иккинчи марта. Шоҳжаҳон Эргашевнинг Батир Жукембаевга қарши жанги яна қолдирилди — боксчимизнинг бунга реакцияси қандай бўлди? 0 11:20Роналду ЖЧ-2030 да ҳам иштирок этиши мумкин? 0 10:46Дзюдочиларимиз 33 та медал билан ўсмирлар ва ёшлар ўртасидаги Осиё кубогида тенгсиз бўлишди! 0 10:12Осиё чемпионатининг навбатдаги кунида курашчиларимиз 3 та медални қўлга киритишди 0 09:39Озодликка чиққан ўзбекистонлик таниқли ММАчи узоқ танаффусдан кейин яна жангга қайтмоқда 0 09:03Ўзбекистон Канадага қарши оқ либосда майдонга тушади 0 08:27Тошкентда дрифт бўйича Марказий Осиё очиқ кубоги босқичи ўтказилди 0 18:24U17 ёш тоифасидаги "классик" курашчиларимиз Осиёда иккинчи бўлишди 0 17:39"Усик UFC'да ҳам муваффақият қозониши мумкин эди" - Илия Топурия 0 15:10ПСЖ футболчиси Хавининг рекордини такрорлади 0 13:37Дмитрий Бивол кейинги жанги ҳақидаги саволга жавоб берди 0 12:05Арман Царукян RAF 09 кураш турнирида ғалаба қозонди 0 10:48Дмитрий Бивол Екатеринбургда Майкл Айфертни мағлуб этди 0

14 ноя 08:20
Янгиликлар

Бошқалар

Жаҳон чемпионатида 12та медал қўлга киритилди, шулардан 9таси олтин + ФОТО

Ҳиндистоннинг Кочи шаҳрида ўзбек кураши бўйича 20 ёшгача бўлган полвонлар ўртасида ҳисоб бўйича саккизинчи жаҳон чемпионати якунланди.

Дунёнинг 20дан зиёд давлати ёш полвонлари (қизлар ва болалар) жами 14та вазн тоифасида медаллар учун баҳс олиб боришди.


Қувонарлиси, Мурод Дўсимбетов ва Олим Равшанов мураббийлигидаги терма жамоамизнинг 13 нафар аъзоси жаҳон чемпионатида 12та медални қўлга киритди. Медаллардан 9таси олтин эканлиги бизни қувонтирди.


Ўз вазн тоифаларида Руслан Бўриев (60 кг), Шаҳрам Аҳадов (66 кг), Раҳматулло Нуриддинов (73 кг), Ҳусниддин Хусанов (100 кг), Бекмурод  Олтибоев (+100 кг), қизлардан Маҳлиё Йўлдошева (52 кг), Мухлиса Абдумаликова (57 кг), Умида Мирҳамидова (63 кг), Раҳима Йўлдошева (78 кг) барча рақибаларини мағлубиятга учратиб, жаҳон чемпиони деган шарафли номга сазовор бўлдилар.


60 кг вазн тоифасида иштирок этган Абдулазиз Ҳамроев, 73кг вазндаги Садам Аҳмедов кумуш медалга сазовор бўлди. 87кг вазндаги Арофат Абдураҳмонова эса бронза медали билан тақдирланди.


Жами 12та медални қўлга киритган курашчиларимиз умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллашди. Ўзбекистон маданият ва спорт ишлари вазири ўринбосари Мурод Алиев бешчилигидаги терма жамоамиз делегацияси 15 ноябрь куни соат 13.30да Тошкентга қайтиб келади. 


Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг