UZ

Сўнгги янгиликлар

15:27Милан ва Кортина-2026. Медет Назаров гигант-слаломдаги илк чиқишини якунлади 0 15:10Дю Плесси Чимаев билан реванш ўтказиш истагини билдирди 0 14:42Футзал клублари учун хушхабар: ОФК тўхтаб қолган мусобақани қайта тиклаш режасини тузяпти 0 14:19Расман: Даниэль Дюбуа кейинги жангини WBO камари учун ўтказади (ПОСТЕР) 0 13:52Пара велошоссе бўйича Осиё чемпионатини умумжамоа ҳисобида биринчи ўринда якунладик! 0 13:30FIDE Freestyle Chess Жаҳон чемпионати. Бугун Абдусатторов финал йўлланмаси учун Магнус Карлсен билан ўйнайди 0 13:13WBC Александр Усикнинг навбатдаги жангига буйруқ берди 0 12:39Суперлига. 1-тур ўйинларининг бошланиш вақти маълум 0 12:17Қозоғистон қишки Олимпиададаги илк медалини қўлга киритди ва бу олтин медаль! 0 11:53Ўзбекистон учун қишки Олимпиада бошланмоқда: бугун ҳар икки спортчимиз стартга чиқади! 0 11:29Илия Топуриянинг мураббийи: "Махачев билан жанг амалга ошади" 0 11:08Ўзбекистон U-17 терма жамоаси мураббийи: "Финалга чиқиш учун исталган рақибни ютишимиз керак" 0 10:47Усман UFC`дан ҳайдалди 0 10:26Богдан Гусков: "Рақиб ва сана бор" 0 10:05Шара Буллет UFC’да энг ортиқча баҳоланган жангчини айтди 0

24 июн 10:30
Янгиликлар

Дзюдо, Токио-2020

Улар Рио Олимпиадасига боришади – Раънохон Омонова

Шу йилнинг август ойида Бразилияда ўтказиладиган 31-Ёзги олимпия ўйинларига йўлланма олган спортчиларимизни таништиришда давом этамиз. Бугунги қаҳрамонимиз сузиш бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Раънохон Омонова.

Раънохон Омонова – халқаро тоифадаги спорт устаси, бир нечта халқаро турнирлар ғолиби. 1994 йил 8 март куни Андижон шаҳрида дунёга келган. Илк мураббийи Равшан Омилов. Жорий йил у Қарши Давлат университетининг жисмоний маданият факультетини тамомлайди.


Рио-2016 Олимпиадаси йўлланмасини ўтган йилнинг 2-3 ноябр кунлари Қатар пойтахти Доха шаҳрида ўтказилган Гран-При турнирининг 7-босқичида қўлга киритган. Вакиламиз 200 метр масофага комплекс сузиш баҳсларида белгиланган меъёрни бажариб, кучли бешликдан жой олган эди.

Раъно Омонова бу йилги мавсумни ҳам яхши бошлади. У 21-25 январь кунлари оралиғида Бельгиянинг Антверпен шаҳрида ўтказилган халқаро турнирнинг 400 метр масофага комплекс усулда сузиш мусобақасида маррага 4 дақиқаю 40.71 сонияда етиб келиб, кумуш медалга сазовор бўлди. Айни пайтда у олимпия ўйинлари совриндори Сергей Заболотнов қўли остида машғулот ўтказяпти.

– Шу пайтгача 8 карра Ўзбекистон чемпиони бўлдим. Медалларим сони 600дан ошди. Бразилиядаги олимпиада мен учун фаолиятимдаги иккинчи олимпиада бўлади. 2012 йили Лондонда бўлиб ўтган 30-Ёзги Олимпия ўйинларида ёшлигим, кейин кучли ҳаяжон сабаб кўрсаткичларим бироз пастроқ бўлиб, 17-ўриндан жой эгаллагандим. Мақсадими, Рио Олимпиадасида муносиб тарзда иштирок этишдир, - дейди Раъно Омонова.


Рейтинг:    

Фикрлар

   
11 июл 20:21:33
-MaN-UniteD-/10/
Раънохон Бразилияга ҳаяжонланмасдан боринг, омадиззи берсин))
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг