UZ

Сўнгги янгиликлар

14:24Шоҳжаҳон Эргашев Бачков билан жанг қилмайди 0 14:02Дана Уайт Гэтжининг чемпионлик жанги истагига муносабат билдирди 0 13:39Криштиану Роналду фаолиятини якунлаганидан кейин мураббий бўлиши ҳақидаги саволга жавоб берди 0 13:17Илия Топурия: "Волкановски билан реванш? Йўқ-йўқ, биз унга бундай муносабат қилмаслигимиз керак" 0 12:55Иан Гарри Билол Муҳаммад билан жанг қилиш истагида 0 12:28"Мен унинг кўзларида қўрқув кўрдим". Илия Топурия Пимблеттнинг қўрқаётганини айтди 0 12:06“Ал Насср“нинг ёзги биринчи рақамли трансфер мақсади маълум 0 11:42UFC шарҳловчиси ҳозирда ким энг яхши трэштокер эканлигини айтди - бу Топурия эмас 0 10:30Боб Арум Кроуфорд - Канело жанги учун тахмин билдирди 0 09:56Бугун икки боксчимиз World Boxing Кубогида рингга чиқади 0 09:35Клублар ўртасидаги ЖЧ. “Бавария“ 1/4 финалда! Бизни даҳшат учрашув кутмоқда + ВИДЕО 0 09:14Топурия янги вазндаги илк чемпионлик ҳимоя жангини қачон ўтказишини айтди 0 08:53"Биз нишонлаяпмиз" — Ислам Махачев Топуриянинг ғалабасини хачапури ва груз тархуни билан нишонлади + ФОТО 0 08:32Чарльз Оливейра кечаги даҳшатли нокаутдан кейин илк бор интервью берди 0 19:12Дел Пьеро клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида ким ғолиб бўлишини тахмин қилди 0

19 ноя 12:48
Янгиликлар

Бокс/ММА

Жаҳон чемпионатининг илк кунида 5 нафар боксчимизнинг барида ғалаба

Россиянинг Санкт-Петербург шаҳридаги “Сибур Арена” мажмуасида бокс бўйича ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионати (AIBA Youth World Boxing Championships) бошланди.

17-18 ёшли боксчилар ўртасида ташкил этилаётган жаҳон чемпионатида дунёнинг 75 давлатидан 402 нафар чарм қўлқоп устаси 10та вазн тоифасида иштирок этмоқда. Улар орасида Ўзбекистон терма жамоаси ҳам тўлиқ таркибда юртимиз спорт шарафини ҳимоя қиляпти.

Эътиборлиси, жаҳон чемпионатининг илк куни рингга кўтарилган 5 нафар боксчимизнинг барчаси рақибларини катта устунлик билан мағлубиятга учратди.


52 кг вазнда қатнашаётган Отабек Холматов илк жангида қирғизистонлик Фатхиддин Ҳамроевдан 4:1 ҳисобида устун келди.

64 кг вазн тоифасида рингга кўтарилаётган ҳамюртимиз Беҳруз Раҳмонов илк жангида озарбайжонлик Бахтиёр Газибаевга ҳеч қандай имконият қолдирмади. Беш нафар ҳакамнинг барчаси бир овоздан 5:0 ҳисобида Беҳрузнинг ғалабасини таъминлашди.

69 кг вазндаги боксчимиз Улуғбек Собиров ҳам худди шу ҳисобда зафар қучди. У япониялик рақиби Зен Куроянагини мағлубиятга учратди.  

75 кг вазн тоифасида ўз имкониятини синовдан ўтказаётган Шоҳрузбек Рустамов ҳам жаҳон чемпионатидаги иштирокини ғалаба билан бошлади. У беларуслик Ягор Скамарохни 5:0 ҳисобида енгди.

81 кг вазндаги чарм қўлқоп устамиз Санжар Турсунов эса литвалик Виландас Валчиукасни 5:0 ҳисобида мағлуб этди. 


Рейтинг:    

Фикрлар

   
19 ноя 13:03:18
Sayfullox Real & Chelsea fanat
Bugun Futbol kuni
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг