UZ

Сўнгги янгиликлар

11:28Самбо. Жаҳон чемпионатини иккита олтин медаль билан бошладик 0 09:30Осиё ўйинларида иштирок этаётган барча ўзбекистонлик спортчиларнинг натижалари битта саҳифада (LIVE) 0 20:05Расман: Отабек Шукуров Сербия клубига ўтди 0 19:47Осиё ўйинларининг сўнгги медалларга бой ўтадиган кунида иштирок этадиган ўзбекистонлик спортчилар рўйхати маълум 0 18:50Осиё ўйинларининг ўн учинчи кунидан кейин медаллар жамғариш рейтинги қандай? (ТОП-20) 0 18:22Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Туркияга имкониятни бой берди 0 17:30Осиё ўйинларининг ўн учинчи кунида спортчиларимиз 9 та медаль қўлга киритишди: шулардан 4 таси олтин! 0 21:42Осиё ўйинларининг ўн учинчи кунида иштирок этадиган спортчиларимиз рўйхати билан танишинг 0 21:00Ўртоқлик ўйини. Ўзбекистон Сурияни йирик ҳисобда мағлуб этди 0 19:45Осиё ўйинларининг ўн иккинчи кунидан кейин медаллар жамғариш рейтинги қандай? (ТОП-20) 0 19:08Эртага Осиё ўйинларида боксчиларимизни учта финал кутмоқда (бошланиш вақтлари) 0 18:52Леау Роналдуга тегишли бўлган 7-рақам остида қайдномага киритилди 0 17:00Сауль Альварес октябрь ойида WBC чемпионлик камари учун жанг қилади 0 15:48"Яна офисдаман". Илия Топурия машғулотларни қайта бошлаганини маълум қилди 0 15:01Осиё ўйинларининг 12-кунини иккита кумуш медаль билан якунладик 0

20 ноя 10:10
Янгиликлар

Бокс/ММА

ЖЧ-2016нинг учинчи куни 3 боксчимизда ғалаба, бирида мағлубият

Россиянинг Санкт-Петербург шаҳридаги “Сибур Арена” мажмуасида бокс бўйича ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионати (AIBA Youth World Boxing Championships) давом этмоқда.

17-18 ёшли боксчилар ўртасида ташкил этилаётган жаҳон чемпионатида дунёнинг 75 давлатидан 402 нафар чарм қўлқоп устаси 10та вазн тоифасида иштирок этмоқда.

Кеча жаҳон чемпионатининг учинчи куни рингга кўтарилган 4 боксчимиздан 3 нафари ғалаба қозонди. Тўртинчиси эса мағлубият аламини тотиб кўриб, мухлислар қаторидан жой олди.


52 кг вазнда қатнашаётган Отабек Холматов иккинчи жангида ҳам ғалабага эришди. Илк жангида қирғизистонлик Фатхиддин Ҳамроевдан 4:1 ҳисобида устун келган Отабек бу сафар венгриялик Иштван Жакани 5:0 ҳисобида енгди.

56 кг вазндаги вакилимиз Шунқор Абдурасулов италиялик рақиби Маттео Пиррерадан 5:0 ҳисобида устун келди.

91 кг вазн тоифасида рингга чиққан Шоҳруз Раҳимов хитойлик Ремула Абудурекситига ҳеч қандай имконият қолдирмади ва 5:0 ҳисобида зафар қучди.

Афсуски, энг енгил 49 кг вазн тоифасида юртимиз спорт шарафини ҳимоя қилаётган Абдувоҳил Маъруфхонов мағлубиятга учради. У хитойлик Зексин Ченга 0:5 ҳисобида имкониятни бой берди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг