UZ

Сўнгги янгиликлар

10:40Дана Уайт UFC’нинг бозор нархини айтди 0 10:19Флик ҳозирча "Барселона" билан шартномани узайтирмоқчи эмас 0 09:58Энтони Жошуа - Жейк Пол жанги муддатидан аввал якунига етди 0 09:37Мовсар Евлоевнинг навбатдаги жанги ҳақида хабар берилди 0 09:16Чернека Жонсон, Кэролайн Дюбуа ва Йокаста Валле ўз камарларини муваффақиятли ҳимоя қилди 0 08:55"Ланс" Абдуқодир Ҳусанов бўйича "Манчестер Сити"га мурожаат қилди 0 08:34Тайсон Фьюри Жейк Полнинг Жошуа устидан ғалабаси учун £ 1 млн фунт тикишга ваъда берди 0 08:13Жанибек Алимханули допинг можароси фонида The Ring рейтингидан чиқарилди 0 07:5250 ёшли Андерсон Сильва бокс жангида Тайрон Вудлини нокаутга учратди 0 07:31Италия Суперкубоги. "Болонья" "Интер"ни мағлуб этди ва финалга йўл олди 0 00:50Шоҳасан, Одилхон ва Бобур "Горилла" иштирок этган Тошкентдаги Octagon 83 турнирининг барча натижалари битта саҳифада 0 20:03Белбоғли курашчиларимиз Жаҳон чемпионатида иккинчи бўлишди 0 18:43WBC Гран-приси. Мужибилло Турсунов эртанги жанги олдидан рақиби билан юзма-юз келди (ФОТО) 0 18:01Норчаев Германияда операция қилинди. У қачон сафга қайтади? 0 17:40Жейк Пол — Энтони Жошуа: турнирнинг тўлиқ карди билан танишинг 0

22 ноя 10:10
Янгиликлар

Теннис

Исмоилов “Астана Челленжер”идаги иштирокини ғалаба билан бошлади

Қозоғистоннинг Астана шаҳрида теннис бўйича соврин жамғармаси 50 минг АҚШ долларини ташкил қилувчи “Челленжер” туркумидаги турнир давом этмоқда.

Astana Challenger “Capital Cup” турнирининг асосий тўр баҳсларида бир йўла тўрт нафар теннисчимиз ўз имкониятини синовдан ўтказяпти. Улардан биринчи бўлиб Темур Исмоилов кортга чиқди.

Ҳамюртимиз қозоғистонлик Тимур Хабибулинни 6:2, 6:3 ҳисобида мағлуб этиб, иккинчи даврага йўл олди. Бугун мамлакатимизнинг биринчи ракеткаси Денис Истомин ҳам ўз учрашувини ўтказади.

Мусобақада иккинчи рақам остида ҳаракат қиладиган Дениснинг рақиби чехиялик Робин Штанек бўлади. Истомин жуфтлик баҳсларида россиялик Михаил Елгин билан тандем ҳосил қилган.

Истеъдодли теннисчимиз Жўрабек Каримов асосий тўр баҳсларига имтиёзли йўлланма асосида қўйилган бўлиб, бугун биринчи босқичда германиялик Даниэль Масурга қарши баҳс олиб боради.


Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг