22 ноя 18:06
Янгиликлар
Бокс/ММА
Мэнни Пакьяо: “Мен ҳамон Мейвезер билан жанг қилишга тайёрман”
Филиппинлик бокс афсонаси Мэнни Пакьяо (59-6-2, 38 КО) ҳали ҳануз америкалик Флойд Мейвезер (49-0, 26 КО) билан реванш жанги ўтказилишига умид қилмоқда.
Мэнни Пакьяо ва Флойд Мейвезер ўртасидаги илк жанг 2015 йилнинг 2 май куни ўтказилган бўлиб, унда америкалик боксчи ҳакамларнинг қарорига кўра ғалаба қозонган эди.
Шундан сўнг яна битта жанг ўтказган Мейвезер профессионал фаолиятини якунлаганини эълон қилганди. Фаолиятида 49та жанг ўтказган Флойд уларнинг барчасида ғалаба қозонган.
“Мен ўзимни 25, кўпи билан 28 ёшдек хис қиляпман ва ҳамон Мейвезерга қарши реванш жанги ўтказилишидан умидворман. Мен жангга тайёрман, лекин Флойд фаолиятини қайта тиклашга ўзида куч топа олармикан? Ҳамма гап шунда!”, - деди Пакьяо.
Ҳавола :
Фикрлар