28 ноя 09:50
Янгиликлар
Бокс/ММА
Биринчи Президентимиз хотирасига бағишланган профессионал бокс кечаси ўтказилди
Қарши шаҳрида Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов хотираси учун профессионал бокс кечаси ташкил этилди.
“Геолог” аренасида кечган бокс оқшомида юртимиз чарм қўлқоп усталаридан ташқари, Россия, Грузия ва Туркманистондан келган боксчилар ҳам рингга кўтарилишди.
Бокс кечасидан жами 7та жанг ўрин олган бўлиб, улардан 2таси чемпионлик камари учун кечди. Саккиз раундга мўлжалланган жангларнинг бирида Жамшид Нажмиддинов рақиби Мансур Абдумаматовни муддатидан аввал техник нокаут эвазига мағлуб этди.
Иккинчи чемпионлик жангида яна бир ҳамюртимиз, қаршилик Феруз Йўлдошев грузиялик Михаил Солононкини ҳакамларнинг ҳисоб-китобига кўра яққол очколар устунлиги билан енгди.
Маълумот учун, иккала жанг ҳам ABCA йўналиши бўйича Осиё чемпионлик камари учун кечди.
Ҳавола :
Манба : olamsport.com
Фикрлар