UZ

Сўнгги янгиликлар

22:05Аичи-Нагоя. Замонавий бешкурашчиларимиз Осиё ўйинларидаги иштирокини бошлашди 0 21:50Бутунжаҳон шахмат Олимпиадаси: Олтита терма жамоамиз ҳам мусобақани ғалаба билан бошлади 0 19:02Макгрегор Холлоуэйга қарши жангдаги мағлубиятдан норози 0 18:24"Насаф"нинг Осиё Чемпионлар Лигаси 2 мусобақаси 1-туридаги рақиби ҳақида 0 17:45Акбар Абдуллаев ва яна 3 нафар спортчи DWCS турниридан кейин UFC билан шартнома имзолади 0 17:12Сув полочи қизларимизнинг Осиё ўйинларида қатнашадиган таркиби эълон қилинди 0 16:30Царукян тасдиқлади: UFC юлдузи Руффига қарши жангда унинг бурчагида бўлади 0 15:46Ямаль ўзини Месси, Роналду ва Марадона билан солиштирди 0 15:02Аичи-Нагоя-2026: спорт гимнастикаси бўйича эркаклар жамоамиз таркиби эълон қилинди 0 14:26Дана Уайт UFC 331 турнири учун янги бонусни эълон қилди 0 14:07"Агар унга ютқазсам, ҳаммаси нарсамни йўқотаман" - Арман Царукян 0 13:41Расман! Лазизхон Ўзбековга Холмурод Нурматовдан реванш олиш имкони берилди (ПОСТЕР) 0 13:15"Насаф" бугун ОЧЛ 2 мусобақасида ўз юришини бошлайди 0 12:442,5 млн доллар! Ҳатто ютқазган шахматчи ҳам миллионерга айланади 0 12:13Майкл Пейж: "Доғистонликлар зерикарли жанг кўрсатишади, лекин UFC`да қолишмоқда" 0

08 дек 10:50
Янгиликлар

Полвонларимиз ноолимпия вазн тоифаларидаги жаҳон чемпионатида қатнашади

10-11 декабрь кунлари Венгрия пойтахти Будапешт шаҳрида спорт курашлари бўйича ноолимпия вазн тоифалари бўйича жаҳон чемпионати ўтказилади.

Бу ҳақда Ўзбекистон спорт курашлари ассоциацияси матбуот хизмати хабар бермоқда. Бирлашган спорт курашлари ассоциацияси (UWW) Рио-2016 Олимпиадасининг ҳар бир йўналишида мавжуд 8та вазн тоифасидан 2тасини киритмаган эди.

Айнан мана шу вазнларда жаҳон чемпионати ташкил этилади. Йилнинг сўнгги нуфузли мусобақасида эркин ва юнон-рум кураши бўйича Ўзбекистон терма жамоаси полвонлари ҳам ўз имкониятларини синовдан ўтказишади.

Эркин курашнинг 61 кг вазн тоифасида 2016-йилги ёшлар ўртасидаги Осиё чемпиони Темуржон Усмонохунов, 70 кг вазнда эса 2013-йилги жаҳон чемпионати совриндори, икки карра Осиё чемпиони, Осиё ўйинлари ғолиби Рашид Қурбонов юртимиз шарафини ҳимоя қилади.

Юнон-рум кураши баҳсларида эса бу йилги Ўзбекистон Кубоги ғолиби Фазлиддин Намозов (71 кг) ҳамда 2015-йилги Осиё чемпионати совриндори Жонибек Отабеков гиламга чиқади. 


Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг