30 июл 08:05
Янгиликлар
Бокс/ММА
38 ёшли чемпион ўзидан 10 ёш кичик даъвогарни нокаутга учратди
Ҳозиргина Канаданинг Квебек шаҳрида профессионал бокс кечаси якунланди.
Оқшомнинг марказий жангида ярим оғир вазн тоифаси WBC йўналиши чемпиони канадалик 38 ёшли Адонис Стивенсон рингга кўтарилди. У ўзига тегишли бўлган чемпионлик камарини америкалик 28 ёшли Томас Вильямсдан ҳимоя қилди.
Жанг узоқ давом этмади. Ўн икки раундга мўлжалланган жангнинг тўртинчи раундида чемпион ўзидан 10 ёшга кичик бўлган рақибини нокаутга учратди.
Ҳавола :
Фикрлар