UZ

Сўнгги янгиликлар

23:02Муроджон Аҳмадалиевнинг венесуэлалик рақибига қарши жанги тўртинчи раундда якунланди 0 21:38Лазизбек Мулложонов иштирокидаги жанг учинчи раунддаёқ тўхтатилди 0 21:16Манба — Тошкентдаги проф бокс оқшомининг марказий жанги бекор қилинди 0 21:01Нурислом Исмоилов ғалабали юришини давом эттириб, чемпионлик камарини ютиб олди (ВИДЕО) 0 19:55Дастин Порье Макгрегор қандай ҳолатда Холлоуэйни мағлуб этиши мумкинлигини айтди 0 19:50Абдумалик Халоков проф боксдаги учинчи жангини ўтказди 0 19:19Шоҳжаҳон Абдуллаев Тошкентда ганалик боксчини нокаутга учратди (ВИДЕО) 0 19:12"Мундиалдан сўнг скаутлар нигоҳи Ўзбекистонга қаратилади" - "Црвена Звезда" собиқ футболчиси 0 18:30Дмитрий Бивол тарозида Майкл Айфертдан 50 грамм оғир чиқди 0 17:47Ўзбекистонлик боксчи Иноуэга қарши жанг ўтказиш имконияти ҳақида фикр билдирди 0 16:35Курашчиларимиз U17 Осиё чемпионатини 5 та медаль билан бошлашди 0 15:47Манба: "Барселона" Хулиан Альварес билан келишувга эришди 0 15:00Муроджон Аҳмадалиев, Абдумалик Халоков, Лазизбек Мулложонов ва бошқа юлдузлар. Бугун Тошкентда катта профессионал бокс оқшоми ўтказилади 0 14:05Mangu 3 турнирининг тўлиқ карди эълон қилинди 0 13:30200 минг евродан ортиқ. Ўзбекистонлик теннисчи қизлар "Ролан Гаррос"да қанчадан пул ишлаб олишди? 0

25 июн 21:25
Янгиликлар

Футбол

"Қизилқум" - "Нефтчи" 0:0.

Олий Лига 14-тури доирасида "Қизилқум" ҳамда "Нефтчи" жамоалари ўртасидаги ўйин бўлиб ўтди.

«Қизилқум» (Навоий) – «Нефтчи» (Фарғона) 0:0


25 июнь 2016. Навоий. "Ёшлар" стадиони. 19:30
Ҳакамлар: О. Толибжонов (Тошкент), Д. Сарсенов (Нукус), Б. Канназаров (Нукус), И. Ибрагимов (Нукус)
Назоратчи: Р. Серазетдинов (Тошкент).
ЎзПФЛ вакили: Н. Лутфулин.


"Қизилқум": 1.Эркин Жабборов, 5.Георги Квесиешвили, 8.Акмал Рустамов, 14.Файзулло Қамбаров, 17.Отабек Нарзуллаев (7.Сарвар Холматов 61), 18.Самандар Шодмонов (91.Элёр Акбаров 54), 20.Вячеслав Шевченко (10.Баҳриддин Ваҳобов 67), 23.Шерали Жўраев, 25.Азизбек Усмонов, 27.Илҳом Юнусов, 99.Алишер Юсупов.
Захира: 22.Артём Макосин, 33.Андрей Деркач, 70.Нодир Камолов, 98.Бекзод Ғанижонов.

"Нефтчи": 1.Ўткир Юсупов, 3.Шукурали Пўлатов, 6.Бахтиёржон Ёқубов (44.Исломжон Тошпўлатов 85), 8.Умиджон Қодиров, 9.Шерзод Ҳакимов (26.Отабек Исроилов 81), 11.Аббос Махсталиев (23.Абдураҳмон Абдулҳақов), 15.Ҳусниддин Ғофуров, 18.Жавоҳирбек Расулов, 20.Дилёрбек Эрматов, 22.Алишер Саматов, 32.Жаҳонгир Меҳмонов.
Захира: 35.Абдумавлон Абдужалилов, 2.Сардор Қулматов, 25.Иброҳим Нўъмонов, 52.Аброр Исмоилов.

Огоҳлантиришлар: Эрматов 74, Саматов 88, А.Юсупов 90+1.

Матнли трансляцияда ўз ёрдамини аямаган "Нефтчи" матбуот хизматига ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз.

Ўйин якунланди.

90+4. "Нефтчи" ўзгариш. Махсталиев ўрнига Абдулҳақов майдонга тушди.

90+1. Алишер Юсупов огоҳлантирилди.

90. Ҳакам иккинчи бўлимдаги тўхталишлар учун 5 дақиқа қўшиб берди.

89. Зарба ! Сарвар Холматов яқин масофадан "Нефтчи" дарвозасини ўққа тутди. Ноаниқ.

88. Алишер Саматовга сариқ карточка. Рақиб билан тортишгани учун...

85. "Нефтчи"да навбатдаги ўзгариш. Бахтиёр Ёқубов ўрнига Ислом Тошпўлатов тушди.

83. Ҳужумлар сони  майдон эгаларида кўпроқ. "Нефтчи" ҳимояда тартибли ҳаракат қилмоқда.

81. "Нефтчи"да ўзгариш. Шерзод Ҳакимов ўрнига Отабек Исроилов ўйинни давом эттиради.

79. Шерзод Ҳакимов! "Нефтчи" футболчиси қанотдан ташлаб берилган тўпни рақиб дарвозасига йўллади. Тўп эса дарвозабонга келиб тушди.

77. Майдондаги кураш борган сари кескинлашяпти.

74. Дилёр Ирматовга сариқ карточка кўрсатилди. Очиғи, ҳакамнинг қарори тушунарсиз бўлди...

70. Илҳом Юнусов ! "Қизилқум" футболчиси "Нефтчи" дарвозасига узоқдан зарба берди. Ноаниқ.

67. "Қизилқум"да ўзгариш.  Вячеслав Шевченко ўрнига Баҳриддин Ваҳобов тушди.

65. Навоийдаги "Қизилқум" - "Нефтчи" баҳсини стадионда таҳминан 7 000 нафар мухлис томоша қилмоқда.

61. "Қизилқум"да яна ўзгариш. Отабек Нарзуллаев ўрнига Сардор Холматов тушди.

59. Хавфли вазият ! Бурчакдан ташлаб берилган тўпни "Нефтчи" вакили Ҳусниддин Ғофуров дарвозага йўллади. Тўп дарвозабонга келиб тушди.

54. "Қизилқум"да ўзгариш. Самандар Шодмонов ўрнига Элёр Акбаров майдонга тушди.

50. "Қизилқум" футболчилари кетма-кет стандарт вазиятларга эга бўлмоқдалар.

48. Мезбонлар вакили Алишер Юсупов жарима тўпидан яна зарба йўллашга муваффақ бўлди! Тўп жонли девордан қайтди.

Иккинчи бўлим!

БИРИНЧИ БЎЛИМ ЯКУНЛАНДИ!

45. Зарбаааа! Аббос Махсталиев узоқдан "Қизилқум" дарвозасига зарба йўллади. Бироз ноаниқ...

42. "Қизилқум" тезликни оширмоқда... Бўлим якунланиб бормоқда.

37. Алишер Юсупов! "Қизилқум" футболчиси яна узоқдан "Нефтчи" дарвозасини нишонга олди. Юсупов тўпни қайтарди...

34. Хавфли қарши ҳужум "Нефтчи"! Фарғоналиклар тезкор қарши ҳужумни амалга оширишди. Бироқ якунда Шерзод Ҳакимовни кучли зарбасини ҳимоячилар қайтарди.

29. Зарба! Яна ўша Азизбек Усмонов "Нефтчи" дарвозасига узоқдан зарба йўллади. Ўткир Юсупов тўпни дарвоза юқорисидан чиқариб юборди...

26. Ўйин сурати секин-аста ортмоқда. Майдонда тенгкураш.

24. Ҳакам футболчилар томоқларни хўллаб олишлари учун ўйинни 5 дақиқага тўхтатди.

21. Хавфли вазияттт! Отабек Нарзуллаев "Нефтчи" дарвозасига зарба берди. Ўктир Юсупов эса тўпни осонлик билан ушлаб олди. Бугун Юсупов яхши ҳаракатланмоқда.

17. Тўп билан назорат қилиш бўйича кичик устунлик мезбонлар томонда.

14. Ҳужумлари сони кўп. Лекин ҳозиргача хавфли вазиятлар айтарлик йўқ.

11. Алишер Юсупов! Мезбонлар вакили жарима тўпидан Юсупов дарвозасига зарба йўллади. Тўп тўғри Ўткирга келиб тушди.

8. Баҳтиёр Ёқубов ва Алишер Саматовлар бугун қанотларда анча фаоллар!

4. Зарбаааа!! Азизбек Усмонов! Унинг берган кучли зарбасини Ўткир Юсупов ушлаб олди.

1. Ўйин бошланди!

- Бугун "Нефтчи" оқ, "Қизилқум" кўк рангларда майдонда ҳаракат қилмоқдалар.

- Навоийдаги стадионнинг ҳолати ажойиб!

- Ассалому алайкум ҳурматли футбол ишқибозлари. "Қизилқум" ҳамда "Нефтчи" жамоалари ўртасидаги ўйиндан матнли трансляцияни бошлаймиз!




Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг