10 дек 16:17
Янгиликлар
Футбол
Полициячи мухлисларни тинчлантиришга уринган футболчини отиб қўйди+ВИДЕО
Аргентинада полициячи кутилмаганда учрашув чоғида футболчини отиб қўйди.
Полициячи Аргентина чемпионатининг иккинчи дивизиони иштирокчиси “Альмагро” клуби футболчиси Франко Киросга бехосдан, ўзи истамаган тарзда ўқ узган.
Ўша пайтда футболчи мухлисларни тинчлантиришга уринаётган эди. “Атлетико Парана” (0:1) клубига қарши кечган ўйин чоғида трибуналарда мухлислар ўртасида муштлашув бошланган.
Полиция ҳодимлари резина ўқлар ёрдамида ишқибозларни хушёрликка чақиришга уринишган. Ана шундай ўқлардан бири 26 ёшли Кироснинг бошига теккан.
Франко Кирос зудлик билан касалхонага етказилган. Хабарда
айтилишича, футболчининг ҳаёти хавф остида эмас.
ВИДЕОНИ ТОМОША ҚИЛИНГ (TAS-IX)
Ҳавола :
Манба : The Sun
Фикрлар