14 дек 10:10
Янгиликлар
Бугун Дубайда ўзбек дербиси бўлиб ўтади
Соврин жамғармаси 100 000 АҚШ долларини ташкил қилувчи ушбу мусобақада мамлакатимизнинг биринчи ҳамда иккинчи рақамли теннисчилари - Сабина Шарипова ва Нигина Абдураимова ҳам иштирок этяпти.
Эътиборлиси, бугун иккинчи давра учрашувида биринчи даврада ғалабага эришган икки теннисчимиз Сабина Шарипова ва Нигина Абдураимова бир-бирларига қарши кортга чиқишади. Бу камдан-кам кузатиладиган ҳолат.
Биринчи ракеткамиз бўлиб турган Шарипова биринчи босқичда хорватиялик Яна Феттни 7:5, 6:3 ҳисобида мағлуб этди. Абдураимова эса турнирнинг тўртинчи ракеткаси, люксембурглик Мэнди Минелладан 6:1, 7:5 ҳисобида устун келди.
Ҳар қандай ҳолатда ҳам ўзбекистонлик теннисчилардан бири Дубай турнирининг чорак финалига йўл олади. Бугун куннинг иккинчи ярмида Сабина Шарипова жуфтликлар учрашувида ҳам кортга чиқади.
Фикрлар