14 дек 19:10
Янгиликлар
Дубайда Нигина ва Сабина ўртасидаги “ўзбек дербиси” бўлиб ўтди
Соврин жамғармаси 100 000 АҚШ долларини ташкил қилувчи ушбу мусобақада мамлакатимизнинг биринчи ҳамда иккинчи рақамли теннисчилари - Сабина Шарипова ва Нигина Абдураимова ҳам иштирок этяпти.
Эътиборлиси, бугун иккинчи давра учрашувида биринчи даврада ғалабага эришган икки теннисчимиз Сабина Шарипова ва Нигина Абдураимова бир-бирларига қарши кортга чиқишди. Бу камдан-кам кузатиладиган ҳолат.
Учрашувда биринчи ракеткамиз бўлиб турган Шарипова иккинчи рақамли теннисчимиз Абдураимовани 6:4, 6:3 ҳисобида ғалаба қозонди. Унинг чорак финалдаги рақибаси голландиялик Лесли Керхове бўлади.
Маълумот учун, Сабина биринчи босқичда хорватиялик Яна Феттни 7:5, 6:3 ҳисобида мағлуб этганди. Абдураимова эса турнирнинг тўртинчи ракеткаси, люксембурглик Мэнди Минелладан 6:1, 7:5 ҳисобида устун келган эди.
Фикрлар