29 дек 08:40
Янгиликлар
Футбол
41 ёшли Верон фаолиятини қайти тиклади ва “Эстудиантес” билан шартнома имзолади
Аргентинанинг “Эстудиантес” клуби президенти бўлиб келаётган Хуан Себастьян Верон профессионал футболчилик фаолиятини қайта тиклади.
41 ёшли футболчи ўз жамоаси билан 1,5 йилга мўлжалланган шартнома имзолади. Верон 2014 йили фаолиятини якунлаган эди. У футболчилар орасидаги энг кам маошга эга бўлади.
Ўтган мавсумда “Эстудиантес” Аргентина чемпионатида иккинчи ўринни эгаллаган эди. Бу эса Верон жамоасига Либертадорес Кубогида иштирок этиш имконини беради.
Ҳавола :
Фикрлар