19 янв 13:15
Янгиликлар
Australian Open. Истомин сенсацион тарзда Жоковични таслим қилди!
Қувонарлиси, 1 соату 28 дақиқа давом этган драматик биринчи сет якунида ҳамюртимиз номдор рақибини мағлубиятга учратди. Мамлакатимизнинг биринчи ракеткаси 7:6, тайбрекда 10:8 ҳисобида Жоковичдан устун келди.
Иккинчи сетда Истомин 5:4 ҳисобида олдинда эди ва унда иккита сет бол мавжуд эди. Бироқ Жокович якунда вазиятни ўз томонига оғдириб олди ва якунда 7:5 ҳисобида ғалаба қозонди.
Учинчи сетда тажрибали Новак Жокович 6:2 ҳисобида зафар қучди. Тўртинчи сет олдидан сербиялик теннисчи 2:1 ҳисобида олдинга чиқиб олди.
Ҳозиргина якунига етган тўртинчи сетда ҳамюртимиз Жоковични 7:6, тайбрекда 7:5 ҳисобида мағлуб этди ва ҳисобни тенглаштирди - 2:2. Қойил, Истомин. Ҳал қилувчи бешинчи сетда Денис 6:4 ҳисобида ютди ва сенсацион тарзда Жоковични мусобақадан чиқариб юборди.
Денис Истомин - Новак Жокович 3:2 (7:6, 5:7, 2:6, 7:6, 6:4)
Новак Жокович Australian Open мусобақасида олти марта (2008, 2011,
2012, 2013, 2015 ва 2016 йиллар) чемпион бўлган. Демак, айни кез Истомин
мусобақанинг амалдаги ғолибига қарши ўйин ўтказяпти.
Сербиялик теннисчи “Катта Дублға” туркумига кирувчи барча мусобақаларда ғолиб чиқа олган. Жокович уч марта Уимблдон, икки бор US Open ва бир марта Ролан Гаррос турнирида зафар қучган.
Фикрлар
Omad Denis olg'a UZBEKISTAN