UZ

Сўнгги янгиликлар

18:24U17 ёш тоифасидаги "классик" курашчиларимиз Осиёда иккинчи бўлишди 0 17:39"Усик UFC'да ҳам муваффақият қозониши мумкин эди" - Илия Топурия 0 15:10ПСЖ футболчиси Хавининг рекордини такрорлади 0 13:37Дмитрий Бивол кейинги жанги ҳақидаги саволга жавоб берди 0 12:05Арман Царукян RAF 09 кураш турнирида ғалаба қозонди 0 10:48Дмитрий Бивол Екатеринбургда Майкл Айфертни мағлуб этди 0 09:20Романо "Ливерпул"нинг янги бош мураббийи номини маълум қилди 0 19:03Пентагон Оқ уйдаги UFC турнири учун ҳарбийларни жалб қилмоқда, аммо... 0 18:30Билол Муҳаммад ACBJJ билан шартнома имзолади 0 18:05Макгрегор Холлоуэй билан жанг олдидан чипталар сотуви бўйича мутлақ рекордни янгилаб қўйди 0 17:23"Ўзбекистонда футбол қандай муҳим аҳамиятга эгалигини биламан. Бу жуда қийин гуруҳ" - Вильянуэва ЖЧ ҳақида 0 16:47Гловер Тейшейра Маурисио Руа билан бокс жангида тўқнаш келади 0 16:00Вакилларимиз бадиий гимнастика бўйича Осиё чемпионатида 16 та медалга сазовор бўлишди 0 15:13"Иноуэдан ўзим реванш оламан" — Абдумалик Халоков 0 14:40Ўзбекистонлик мутахассис бугун ЕЧЛ финалида фаолият олиб боради 0

20 янв 16:11
Янгиликлар

Шахмат

МДҲнинг энг гўзал шахматчиси билан интервью

2017 йилнинг январь ойи шахматчимиз Гулруҳбегим Тоҳиржонова учун омадли келди.

У Деҳлида бўлиб ўтган ҳалқаро турнирнинг аёллар мусобақасида биринчи ўринни қўлга киритди. Шунингдек, МДҲнинг энг гўзал шаҳматчилари сўровномасида ғолиб деб топилди.

Шу муносабат билан шахматчимиз билан қисқа интервью уюштиришга қарор қилдик.


- Аввало Деҳлидаги мусобақадан олган таассуротларингиз билан ўртоқлашсангиз.

- Деҳлидаги мусобақада илк бор қатнашдим. Бу жуда ҳам катта фестивал ҳисобланади ва бу йили А категорясининг ўзида 258 киши қатнашди. Шундай катта мусобоқада биринчи ўринни олганимдан жуда ҳам хурсандман.



- Мусобақада қайси баҳс сиз учун энг омадли бўлди? Энг омадсизичи?

- Энг омадлиси охирги турда Пранав Шеттини ютиб муҳим очкони олдим. Энг омадсизи эса бу мусобақадаги ягона мағлубиятим Гровер Саҳаж билан баҳс бўлди.


- Ушбу мусобақада шунингдек, Марат Жумаев ва Сарвиноз Қурбонбоева ҳам иштирок этишди. Жумаев учинчи, Сарвиноз 52-ўринни эгаллади. Сиз аёллар ўртасида биринчи бўлдингиз ва умумий рейтингда 33-ўринни банд этдингиз. Бу ўзбек шахматчилари учун қанчалик яхши натижа?

- Ҳиндистон шахмат давлати ҳисобланади ва бу ерда ҳамма яҳши ўйнайди. Рейтинги паст бўлишига қарамай, уларни ютиш осон эмас. Шунинг учун, бу ердаги ҳар бир ютуқни осон қўлга киритиб бўлмайди. Лекин, Ўзбекистон шахматчилари бундан яхшироқ натижа кўрсата олишларига ишонаман.


- Навбатдаги мусобақада ҳам иштирок этар экансиз. Бу мусобақа ҳақида батафсил маълумот берсангиз.

- Кейинги мусобақам Ҳиндистоннинг Ченнай шаҳрида бўлиб ўтади. Бу мусобоқада ҳам 300га яқин шахматчи иштирок этади.



- Сўнгги савол МДҲнинг энг гўзал шахматчиси бўлдингиз. Бу борада фикрларингиз билан ўртоқлашинг.

- Ушбу сўровномада ғолиб чиққаним учун биринчи навбатда менга ишониб овоз берган Ўзбекистон халқига ва дўстларимга катта раҳмат! Уларни ишончини оқлашга ҳар доим ҳаракат қиламан!


Нарзулла Сайдуллаев суҳбатлашди

Рейтинг:    

Фикрлар

   
20 янв 18:00:27
G'ayratjon
"birinchi martda" emas "birinchi marta yoki marotaba". Imloviy xatolarga e'tiborli bo'linglar.
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг