UZ

Сўнгги янгиликлар

20:59Ўзбекистон делегацияси Париж-2024 учун яна бир йўлланмани қўлга киритди! 0 20:10Леннокс Льюис: "Усик уруш орқали рингга келди" 0 19:47Хамес "Бока Хуниорс"га ўтиши мумкин 0 19:25"Рингга чиқаётганимда бокс ҳақида ўйламайман, дуо қиламан" - Усик 0 19:02Олимпиада Парижга қанча даромад олиб келиши ҳисоблаб чиқилди 0 18:41"Агар Фьюрининг ўз ҳакамлари бўлмаса, у ютқазади" - Форман 0 18:20Рэшфорд "Манчестер Юнайтед" сафидаги 400-ўйинини ўтказди 0 17:59Холифилд Тайсон билан жанг қиладиган Полга маслаҳат берди 0 17:46Таэквондочиларимиз Осиё чемпионатининг илк кунини бронза медали билан якунлади 0 17:38"Ролан Гаррос". Рафаэль Надаль келаси ҳафта Парижга етиб боради 0 17:1717 май куни Баҳодир, Ҳасанбой, Абдумалик ва яна 8 нафар боксчимиз Россияда рингга кўтарилади 0 16:55Аллегри Италия Кубоги тарихига кирди 0 16:32Осиё бокс конфедерацияси Баҳодир Жалоловга эътибор қаратди 0 16:10Тошкентда спорт гимнастикаси бўйича лицензион турнир бошланди 0 15:48Хабаровск. Тўрт нафар боксчимизнинг барчасида ғалаба 0

05 авг 19:06
Янгиликлар

Токио-2020, Қизиқарли!

4,5 метр баландликдан йиқилиб, шифокорлар томонидан ҳаёти сақлаб қолинган 13 ёшли қиз - Токио шоҳсупасида

4 август куни Токиода скейтборд бўйича аёллар ўртасида навбатдаги мусобақа бўлиб ўтди.

Биринчи ва икки ўринни япониялик спортчилар эгаллашди: 19 ёшли Сакура Йосодзуми олтин, 12 ёшли Кокона Хираки кумуш.


Қўрқмас қизалоқнинг ҳикояси 

Бронза медалини 13 ёшли британиялик Скай Браун қўлга киритди ва унинг ҳикояси - бу сюжет! 

Скай - дунёдаги энг машҳур скейтбордчилардан бири. У 8 ёшида биринчи марта катталар ўртасида Vans US Open мусобақасида қатнашди. Браун дунёда биринчи бўлиб баъзи мураккаб элементларни амалга ошира олди.

Лекин бир йил олдин машғулотлардан бири Скай учун фожиа билан тугаши мумкин эди: ёш скейтбордчи траекторияни ҳисобламади ва 4,5 метрдан тўғридан-тўғри бетонга қулаб тушди. Браун ўта оғир жароҳат олди: бош суяги ва қўлининг синиши. Шифокорлар туни билан қизнинг ҳаёти учун курашдилар ва уни қутқариб қолишди. 


Оғир жароҳатлардан сўнг, Скай скейтбордни ташламади: ушбу воқеадан икки ой ўтгач, у 30 метрга етадиган баландликни забт этди.

Олимпиадада Скай фаворит эди, лекин дастлабки иккита уриниши муваффақиятсиз тугади. Учинчи уринишда, Браун диққатини бир жойга жамлади ва кучли учликка киришга имкон берадиган чиқишни амалга оширди.


«Мен ниҳоятда бахтлиман. Нафақат ўзим учун, балки ёнимдаги қизлар учун ҳам. Сакура - менинг энг яхши дўстларимдан бири ва Кокона билан ҳам яхши муносабатдамиз», - деди Браун ўз чиқишидан сўнг.

Скайнинг You Tube`да канали бор, у ерда Браун ўз ҳаётида содир бўлаётган барча воқеликларни жойлаб боради. Влоглар, чиқишларидан видеолар ва шунингдек, ўтган йили содир бўлган бахтсиз ҳодисани ҳам каналига жойлаган. 2020 йилда бу қизалоқ ўзининг "GIRL" қўшиғига видеоклип чиқарди, у аллақачон 3,5 миллиондан ортиқ кўрилган.


sports.ru сайти асосида Хуршида Абдикулова тайёрлади.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг