UZ

Сўнгги янгиликлар

00:50Шоҳасан, Одилхон ва Бобур "Горилла" иштирок этган Тошкентдаги Octagon 83 турнирининг барча натижалари битта саҳифада 0 20:03Белбоғли курашчиларимиз Жаҳон чемпионатида иккинчи бўлишди 0 18:43WBC Гран-приси. Мужибилло Турсунов эртанги жанги олдидан рақиби билан юзма-юз келди (ФОТО) 0 18:01Норчаев Германияда операция қилинди. У қачон сафга қайтади? 0 17:40Жейк Пол — Энтони Жошуа: турнирнинг тўлиқ карди билан танишинг 0 17:19"Одамлар жанг ҳақиқийлигига шубҳа қиляпти". Собиқ спортчи Пол ва Жошуа ўртасидаги бўлажак жанг ҳақида гапирди 0 16:58"Курашмайман". Пимблетт Гэтжи билан қандай жанг қилишини айтди 0 16:37Рауф Инилеев: "Мундиал арафасида ҳеч ким жароҳат олмаслиги муҳим, чунки захирамизда бошқа Шомуродов, Юсупов ва Ҳусанов йўқ!" 0 16:16"Кроуфорднинг қайтишини кутяпман" - эксперт 0 15:55Арман Царукян: "Гэтжи ва Пимблетт менинг даражам эмас. Шунинг учун..." 0 15:34Бетербиев — Кроуфорд ҳақида: "Уч вазн тоифасида биринчи мутлақ чемпион бўлиш — бу жуда кам учрайди" 0 15:13"Ғазалкент" футбол клуби қайтди 0 14:52Масвидаль UFC’нинг ярим ўрта вазнида Махачев учун энг хавфли рақибни айтди 0 14:31Макгрегор Пол - Жошуа жангига жуда катта пул тикмоқчи 0 14:10Жейк Пол ва Энтони Жошуа нигоҳлар тўқнашувида нималар деди? 0

01 фев 07:55
Янгиликлар

Бокс/ММА

China Dragons - Uzbek Tigers. Таркибимиз эълон қилинди

Бутунжаҳон бокс серияси (WSB) мусобақасида иштирок этувчи “Uzbek Tigers” жамоасининг “China Dragons”га қарши жангда рингга кўтарилувчи таркиби эълон қилинди.

Бу ҳақда Ўзбекистон бокс федерацияси матбуот хизмати хабар берди. Чарм қўлқоп усталаримиз 3-4 февраль кунлари Санья шаҳрида Хитойнинг “China Dragons” жамоаси боксчиларига қарши рингга чиқишади.

Айнан мана шу учрашув билан “Ўзбек йўлбарслари” жамоаси The World Series Boxing (WSB) мусобақасининг ҳисоб бўйича еттинчи мавсумидаги иштирокини бошлайди.


“Uzbek Tigers” жамоаси ўтган йили ушбу мусобақада дебют қилган ва ярим финалга қадар етиб борганди. Боксчиларимиз финал остонасида бўлажак чемпионлар - кубалик боксчиларга имкониятни бой беришган эди.

3 февраль куни боксчилар тарозидан ўтишади. 4 февралда эса белгиланган барча жанглар ўтказилади.

Терма жамоамиз таркиби:

49 кг: Мироншоҳ Ибрагимов

56 кг: Абдулҳай Шорахматов

64 кг: Елнур Абдураимов

75 кг: Улуғбек Ҳақбердиев

91 кг: Бобурбек Йўлдошев

Терма жамоамизнинг мураббийлар штабидан Тўлқин Қиличев ва Раҳматжон Рўзиохунов жой олишди. Комилжон Расулов жамоа шифокори. 


Рейтинг: +1   

Фикрлар

   
01 фев 18:23:32
Husniddin Mirzaliyev
Yo'g'e Xitoy ancha slabiy murabbiylarimiz buni yaxshi bilishadi. UZB ga omad!!!
   
01 фев 12:21:28
Bek
Ажойиб имконият таркиб танлашдаги хато туфайли кўкка совурилиши мумкин.
   
01 фев 12:20:04
Bek
Таркиб танлашда бир оз хатоликка йўл қўйилган. Чунки бугунги кунда Хитой сафарда ғалаба қозониш мумкин бўлган гуруҳдаги ягона жамоа. Мазкур ҳолатда Мироншох Ибрагимов ўрнига Хасанбой Дўсматов ва Абдулхай Шорахматов ўрнига Шахобиддик Зоиров таркибга жалб қилиниши зарур эди.
   
01 фев 11:41:34
Akmal
Иккинчи таркибку
   
01 фев 11:40:55
Akmal
Иккинчи таркибку
   
01 фев 10:42:40
Farrux_FcB_MsN_
Xasanboyga omad
   
01 фев 10:05:40
aszmuzb
Хасанбой асосий рақибларга қарши тушади...
   
01 фев 08:24:23
uzbek
hasanboy yo'gu
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг