UZ

Сўнгги янгиликлар

14:086 нафар боксчимиз World Boxing рейтингида пешқадам сифатида қайд этилди 0 12:54Саудия Арабистони Жаҳон чемпионати ўйинлари учун бепул чипталар тарқатади 0 11:32Хотамбек Бойназаровга мағлуб бўлган жангчи UFC'га ўтди 0 10:56Нурмагомедов Макгрегорнинг қайтишига ишонмаяпти 0 09:33Дмитрий Бивол фаолиятини якунлаш ҳақидаги саволга жавоб қайтарди 0 08:57Водилда белбоғли кураш бўйича анъанавий турнир ўтказилди 0 08:12ФИФА Жаҳон чемпионати олдидан Абдуқодир Ҳусановга алоҳида эътибор қаратди 0 19:31Сенсация: Соболенко Диана Шнайдерга ютқазиб, «Ролан Гаррос»ни тарк этди 0 18:54"Tashkent Open Judo Kids Cup IV" мусобақаси бошланди 0 18:26Шаҳрам Ғиёсов WBO рейтингидан ҳам чиқарилди 0 17:58Абдуқодир Ҳусанов — Осиёнинг энг қиммат футболчиси! 0 17:26Расман. Илк бор ўзбекистонлик ММА жангчиси UFC видеоўйинига киритилди 0 16:48Жалгасбай Бердимуратов PWL Лигаси чемпионига айланди 0 16:01Илҳом Назимов Москвада операцияни бошдан кечирди (ФОТО) 0 15:26Ўзбекистонлик ҳакамлар жамоаси АҚШда машғулотларга киришди 0

02 фев 10:57
Янгиликлар

Шахмат

Шахмат федерациясига янги раҳбар тайинланди, Қосимжонов вице-президент бўлди

Кеча Ўзбекистон шахмат федерациясининг навбатдан ташқари Конференцияси бўлиб ўтди.

Йиғилишда бир қатор муҳим масалалар муҳокама қилинди. Улар орасида энг муҳими, Ўзбекистон шахмат федерациясига янги раҳбарнинг тайинланиши бўлди. Бу ҳақда федерация матбуот хизмати хабар бермоқда.

Конференцияда Ўзбекистон Реуспублика Халқ таълими вазири Иноятов Улуғбек Илёсович, Маданият ва спорт ишлари вазирининг биринчи ўринбосари Алиев Муроджон Боқиевич, “Ўзпахтасаноатэкспорт” холдинг компанияси бошқаруви раиси Камолов Акмал Сайдакбарович, Миллий олимпия қўмитаси Бош котиби Касимов Ойбек Омилович ҳамда делегатлар иштирок этишди.


Тадбир қатнашчилари Ўзбекистон шахмат федерацияси президентлиги лавозимини тарк этган Алишер Султоновга миннатдорчилик билдиришди. Аввал хабар берилганидек, Султонов Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси раҳбари лавозимида фаолиятини давом эттиради.

Конференция якунида Ўзбекистон шахмат федерациясига янги раҳбар ҳамда бошқарув органига вакиллар сайланди:

Президент – Иноятов Улугбек Илёсович

Биринчи вице-президент, ФИДЕ делегати – Турдиалиев Хусан Худойқулович

Вице-президент - Камолов Акмал Сайдакбарович

Вице-президент – Қосимжонов Рустам Машрукович

Вице-президент – Умурзоқов Баҳодир Ҳамидович

Вице-президент – Ғофуров Элдор Шукурович

Вице-президент – Қўзиев Турсунали Каримович

Федерация бош котиби – Холиқова Хуршидабону Хуррамовна


Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг