03 фев 11:50
Янгиликлар
Жанубий Корея - Ўзбекистон 1:1. Файзиев ютқазди, Истоминда ғалаба
Бугун яккаликда иккита учрашувнинг ўтказилиши режалаштирилган эди. Улардан бири ўз якунига етди. Беш сет давом этган баҳсда иккинчи рақамли теннисчимиз Санжар Файзиев кореяликларнинг биринчи ракеткаси Хён Чонга 4:6, 4:6, 7:6, 6:4, 0:6 ҳисобида ютқазди.
Таққослаш учун, Хён Чон дунё рейтингида 73, Файзиев эса 367-ўринни эгаллаб турибди. Биринчи ракеткамиз Денис Истомин Жанубий Корея терма жамоасининг иккинчи рақамли теннисчиси Дак Хи Лига қарши кортга чиқди. Биринчи сетда Денис рақибига 4:6 ҳисобида ютқазиб қўйди. Бироқ кейинги учта сетда ҳаюмртимиз рақибга имконият қолдирмади ва якунда 4:6, 6:2, 7:6, 6:4 ҳисобларида ғалабага эришди.
Демак, дастлабки кунги баҳслардан кейин ҳисоб тенг - 1:1.
Эртага жуфтлик баҳси бўлиб ўтади.
Фикрлар