UZ

Сўнгги янгиликлар

14:43Собиқ UFC жангчиларининг бокс баҳсида Даррен Тилл ғалаба қозонди 0 14:22“Байер“ Флориан Вирцга жуда баланд нарх белгилади 0 14:01UFC Қозоғистонда турнир ўтказади 0 13:40Италия президенти Рим турнири финалига ташриф буюради 0 13:19Нодирбек Абдусатторов ва бошқалар Superbet Chess Classic Romania турниридан қанча мукофот пули ишлаб олди? 0 12:58“Барселона“нинг ёздаги асосий трансфер мақсади маълум 0 12:37Жаҳон чемпионатида зафар қучган пара дзюдочиларимиз тантанали кутиб олинди 0 12:16Халқаро кўзи ожизлар спорти федерацияси президенти юртимизга ташриф буюрди 0 11:55"Бизда жанг учун учта стратегия бор". Оливейранинг мураббийи Топурияга қарши жанг режасиги ошкор қилди 0 11:34Суперлига. Бугун 3 та учрашув бўлиб ўтади 0 11:13Янник Синнер Рим "Мастерс"нинг иккинчи финалчиси 0 10:52Рамешбабу чемпион бўлган Superbet Chess Classic Romania турнирида Абдусатторов нечанчи ўринни эгаллади? 0 10:31UFC босслари томонидан яна иккита қизиқарли жанг тасдиқланди + ПОСТЕР 0 10:10"Тоттенхэм" яна мағлуб бўлди, бу сафар "Астон Вилла"га + ВИДЕО 0 09:49Карлос Алькараз Рим "Мастерс" финалида ўйнайди 0

04 фев 17:30
Янгиликлар

Бокс/ММА

China Dragons - Uzbek Tigers 3:2. Мавсумни мағлубият билан бошладик

Теглар :  Uzbek TigersБокс
Бутунжаҳон бокс сериясида юртимиз шарафини ҳимоя қилаётган боксчиларимиз хитойлик рақибларига қарши жанг ўтказдилар.

Айни дақиқаларда “Ўзбек йўлбарслари” жамоаси Санья шаҳрида “China Dragons” боксчилари меҳмони бўлишяпти. Айнан бугунги учрашув билан “Ўзбек йўлбарслари” The World Series Boxing (WSB) мусобақасининг ҳисоб бўйича еттинчи мавсумидаги иштирокини бошлади.

Биринчи бўлиб рингга -49 кг вазн тоифасидаги боксчилар кўтарилишди. Унда ҳамюртимиз Мироншоҳ Ибрагимов мезбонлар вакили Хин Хуянгни 3:0 (50:45, 49:47, 48:47) ҳисобида мағлуб этиб, жамоамизни олдинга олиб чиқди. 

Шундан сўнг рингга -56 кг вазндаги боксчилар кўтарилишди. Ҳамюртимиз Абдулҳай Шораҳматов беш раундга мўлжалланган жангда рақиби Лонг Янгни 3:0 (50:45, 49:46, 50:45) ҳисобида таслим этиб. Бу билан умумий ҳисоб 2:0га етди. 


Афсуски, қолган уч боксчимиз рақибларига имкониятни бой бериб қўйишди. 64 кг вазндаги Элнур Абдураимов Кианхун Хуга, 75 кг вазн тоифасидаги Улуғбек Ҳақбердиев Минганг Чаога, 91 кгдаги Бобурбек Йўлдошев Жинг Гуога ютқазиб қўйди.  

 Шу тариқа, "Ўзбек йўлбарслари" жамоаси мавсумни 2:3 ҳисобидаги мағлубият билан бошлашди.

Эслатиб ўтамиз, “Uzbek Tigers” жамоаси ўтган йили ушбу мусобақада дебют қилган ва ярим финалга қадар етиб борганди. Боксчиларимиз финал остонасида бўлажак чемпионлар - кубалик боксчиларга имкониятни бой беришган эди.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

   
06 фев 10:31:27
Aslanbek
Буларни урнига Бектемир Меликузиев, Шахрам Гиёсов, Рустам Тулагановларни чикариш керак эди. Тоза шарманда булибмиз узиям. Кубаликларга ютказганимиздаям алам килмас эди.
   
05 фев 07:29:02
Husniddin Mirzaliyev
Raqibni mensimaslik shunday jazolanadi.
   
04 фев 22:23:40
Bek
Қозоқлар ғалабани илиб кетишди. Ха бежизга айтишмаган омад кучлиларга кулиб боқади деб. Бизга омад етишмади. Бунга қайсидир маънода жамоа аъзолари ва мутасаддилари айбдор.
   
04 фев 22:02:14
Bek
Манимча Қозоғистон сафарда мағлубиятга учраши бизни фойдамизга хизмат қилади. Лекин сўнгги жанг қозоқларни етакчи боксчиларидан бири Антон Пинчук иштирокида бўлади.
   
04 фев 21:55:10
Ихтиёр
2:2
   
04 фев 21:55:09
Ихтиёр
2:2
   
04 фев 21:55:01
Ихтиёр
2:2
   
04 фев 21:30:38
Ихтиёр
2:1 россия олдинда
   
04 фев 21:21:38
Bek
Ҳисоб 1-1 кўринишини олди.
   
04 фев 20:51:38
Bek
Россия-Қозоғистон хозирча хисоб 1-0 руслар фойдасига.
   
04 фев 20:25:46
SporT Jizn
Bek фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Тўғри жамоага айни кунда 52, 60 ва 91 кг вазн тоифасида кучли боксчилар жамланмаган. 91 кг.да таркибга Рустам тўлагановни жалб қилиш керак эди. Нимага таркибда йўқлигига эса шу кунгача аниқлик киритилмади. Худди шунингдек, 52 кг вазн тоифасига Жасурбек Латипов ва 60 кг.га Хуршид Тожибоев жамоага таклиф қилинмаса бизда кейинга босқичга чиқиш имконияти кескин пасаяди.
oka aralashtirip tushiriwmasa bomidiyu keyingilarga saqlavoti kuchlilarni xurwid tojiboev boskdan ketti manimcha
   
04 фев 20:23:49
SporT Jizn
Bek фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Тўғри жамоага айни кунда 52, 60 ва 91 кг вазн тоифасида кучли боксчилар жамланмаган. 91 кг.да таркибга Рустам тўлагановни жалб қилиш керак эди. Нимага таркибда йўқлигига эса шу кунгача аниқлик киритилмади. Худди шунингдек, 52 кг вазн тоифасига Жасурбек Латипов ва 60 кг.га Хуршид Тожибоев жамоага таклиф қилинмаса бизда кейинга босқичга чиқиш имконияти кескин пасаяди.
oka c
   
04 фев 20:22:24
Ихтиёр
Шу жангларни спорт канали олиб берса биров уришармикан а.
   
04 фев 20:13:08
Bek
Админлар жанг тафсилотини кенгроқ ёритиб беринглар илтимос. Балки WSB сайтида кўрсатилган маълумотлар қанчалик ҳақиқатга яқин. Улуғбек Ҳақбердиев нима учун ғалаба қозониб турганида мағлубиятга учраган???
   
04 фев 20:09:42
Bek
Ихтиёр фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Мана маглубиятимиз канака булибди: бошида 2та галаба киганимиздан кейин 3 жангга Элнур чикмаган. 4 жангда Улугбек 3 ранд натижасига кура ютиб турган жойида 4 раундда нимадир булган ва четлатилган. Лекин нокаут эмас. Охирги жангда Бобур юткизган 2:1 га. Шу Бобурни юта олмаса керак деб уйлагандим узи. 91 кгда кучлирок боксчи йук узи бизда. Мен Профсорни шу вазнга олишадими деб кутган бу йилдан жамоага. Лекин уни таркибга олишмаган. Ушани ёш булсаяи олиш керак эди, зур нокаутчи боксчи чикади ундан.
Тўғри жамоага айни кунда 52, 60 ва 91 кг вазн тоифасида кучли боксчилар жамланмаган. 91 кг.да таркибга Рустам тўлагановни жалб қилиш керак эди. Нимага таркибда йўқлигига эса шу кунгача аниқлик киритилмади. Худди шунингдек, 52 кг вазн тоифасига Жасурбек Латипов ва 60 кг.га Хуршид Тожибоев жамоага таклиф қилинмаса бизда кейинга босқичга чиқиш имконияти кескин пасаяди.
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг