05 фев 10:27
Янгиликлар
Теннис
Дэвис Кубоги. Ж.Корея - Ўзбекистон - 1:3. Теннисчиларимиз кейинги босқичда!
Бугун Кимчхон шаҳрида теннис бўйича норасмий жаҳон чемпионати ҳисобланган Дэвис Кубогининг Осиё/Океания минтақаси 1-гуруҳидан ўрин олган Жанубий Корея ва Ўзбекистон терма жамоалари ўртасидаги учрашув якунланади.
Ҳозиргина бугунга белгиланган яккаликда илк учрашув ўз якунига етди. Мамлакатимизнинг биринчи ракеткаси Денис Истомин мезбонлар вакили Ву Квон Суни 3:6, 7:6(7:5), 6:2, 7:6(14:12) ҳисобида мағлубиятга учратди. Учрашув 3 соату 21 дақиқа давом этди.
Таққослаш учун, Истомин дунё рейтингида 80, Квон Су эса 308-поғонадан жой олганди. Дениснинг ғалабаси умумий ҳисобни 3:1 кўринишига келтирди. Бу билан терма жамоамиз муддатидан аввал кейинги босқич йўлланмасини қўлга киритди.
Ҳавола :
Манба : olamsport.com
Фикрлар