08 сен 15:55
Янгиликлар
Бокс/ММА
47 ёшли Рой Жонс декабрь ёки январда рингга қайтади
Профессионал бокснинг тўртта йўналишида собиқ жаҳон чемпиони америкалик 47 ёшли Рой Жонс ҳали қўлқопларини михга илиш фурсати етмаганини маълум қилди.
У ўзининг навбатдаги жангини қишда ўтказмоқчи. Режага кўра, декабрь ёки январь ойида Рой Жонс иштирокидаги жанг бўлиб ўтади. Айнан бўлажак жанг америкалик боксчининг фаолиятидаги сўнгги жанг бўлиши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, Рой Жонс ўзининг сўнгги жангини август ойида ўтказганди. Ўшанда у ҳакамларнинг бир овоздан берган баҳосига кўра Родни Мурни мағлуб этган эди.
Ҳавола :
Фикрлар