UZ

Сўнгги янгиликлар

16:26Ислам Махачев: "Мен учун спортни чемпион сифатида тарк этиш муҳим" 0 15:54Тарихий тўқнашув: Нидерландия Ўзбекистоннинг Европадан бўлган 17-рақибига айланади 0 15:22Самбочиларимиз Франциядаги халқаро турнирда иштирок этишди 0 14:53Царукян Топурия - Гэтжи жангига миллион доллар тикди + ФОТО 0 14:27Тошкент туманида анъанавий "Keles Open" халқаро турнири ўтказилди 0 13:45ПСЖ юлдузларини "Реал"га сотишга тайёрми? 0 13:22Бобур Абдулазизовнинг навбатдаги рақиби мағлубиятсиз одимлаётган Марсель Нурланбек бўлади 0 12:52Формула-1. Андреа Кими Антонелли — Монако Гран-приси ғолиби! 0 12:19Жамолиддин Раҳмонжонов Octagon 87 турнирида жанг қилади + ПОСТЕР 0 11:56Ҳожиакбар Алижонов ЖЧ-2026 илк турида ўйнамайдими? 0 11:19Дзюдочиларимиз халқаро ўқув-машғулот йиғини учун Хорватияга йўл олди 0 10:53Кудерметова икки ғалаба эвазига The HSBC Championships асосий тўрига йўл олди, Раҳимова эса... 0 10:17Белал Муҳаммад кетма-кет қабул қилган учинчи мағлубиятига изоҳ берди 0 09:44ЖЧ-2026 илк ўйинидаги рақибимиз Осиё жамосини мағлуб этди 0 09:16UzChess Cup III. Мадаминов Номзодлар турнирининг икки карра ғолибини таслим этди. Нодирбеклар баҳсида қандай натижа кузатилди? 0

10 фев 15:09
Янгиликлар

Дзюдо

Ўзбек дзюдо афсонаси Ришод Собиров ҳақида!

Таниқли дзюдочимиз Ришод Собировнинг фаолияти якунлангани ҳақида хабар қилдик.


Ришод Рашидович Собиров 1986 йилнинг 11 сентябрида Бухоро вилоятининг Жондор тумани, Бурбоғи қишлоғида туғилган. Ўзбек дзюдочиси, икки карра жаҳон чемпиони, уч карра Олимпия ўйинлари бронза медали соҳиби.

Дзюдо билан 11 ёшида Рустам Тўраев қўл остида шуғулланишни бошлаган. Халқаро мусобақаларга Фурқат Солиев ва Борис Григорьев каби мураббийлар қўл остида тайёргарлик кўрарди.

Ришод илк халқаро совринини 2006 йилда қўлга киритган. Ўшанда қаҳрамонимиз Тайванда бўлиб ўтган ёшар ўртасидаги Осиё чемпионатида биринчи ўринни эгаллаганди. Орадан бир йил ўтиб эса у катталар ўртасидаги Осиё чемпионатида финалгача етиб борган ва иккинчи ўрин эгасига айланган.



2008 йилда Ўзбекистон чемпионига айланган спортчи мамлакат терма жамоаси таркибидан ҳам жой олади ва Олимпиадага йўлланмани қўлга киритади. Пекинда бўлиб ўтган Олимпия ўйинларида 60 кг гача бўлган вазн тоифасида у бронза медали соҳибига айланган.

2010 йилда эса Ришод Собиров Токиода бўлиб ўтган жаҳон чемпионатида ғолибликни қўлга киритади. Орадан бир йил ўтиб, Парижда ушбу муваффақиятини яна такрорлайди.

2012 йили Лондонда бўлиб ўтган Олимпиадада дзюдочи ярим финалгача етиб борган. Бироқ, якунда яна бронза медали билан кифояланишга мажбур бўлган.

2016 йили Бразилияда бўлиб ўтган Рио Олимпиадасида спортчи яна бронза медалини қўлга киритган ва учта олимпиадада медаль қўлга киритган кам сонли дзюдочилардан бирига айланиб олади.




Совринлари:

Олимпиада: 3 та бронза

Жаҳон чемпионати: 2 та олтин, 1 та бронза

Жаҳон кубоги/Гран-При/Улкан тож: 10 та олтин, 4 та кумуш, 1 та бронза

Осиё чемпионати: 1 та олтин, 1 та кумуш, 2 та бронза

Ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионати: 1 та олтин


Таъкидлаб ўтиш лозимки, спортчи Бухоро давлат университетини тамомлаган.



Ҳарбий хизматчи.


Мукофотлари:

Халқаро тоифадаги спорт устаси (2003)

"Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спортчи" фаҳрий унвони (2008)

"Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигига 20 йил" эсдалик нишони соҳиби (2011)

"Ўзбекистон ифтиҳори" фаҳрий унвони соҳиби (2012)

"Эл-юрт ҳурмати" ордени соҳиби (2016)



Азиз Тўхтамуродов тайёрлади

Рейтинг: +4   

Фикрлар

+1   
11 фев 10:18:14
Adilbek
Койл мана спортчи ва харбий кейинги режаларида омад ва зафарлар тилайман олга узбекистан!!!
   
11 фев 15:04:04
Husniddin Mirzaliyev
Otasiga rahmat!
   
10 фев 20:51:18
Sherzod87
Kelgusi ishlarizga ham omad yor bulsin urtoq mayor
   
10 фев 18:48:32
shahzod xojayli
Raxmat
   
10 фев 18:16:19
yahyo
ҳаммаси учун катта рахмат
   
10 фев 17:56:23
sherali
ddddd
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг