UZ

Сўнгги янгиликлар

19:02Даниил Ейбогнинг бугунги иштирокидан ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 18:29Камилла Раҳимова дунёнинг 20-ракеткасига қарши кортга чиқди 0 17:55Боксчи қизларимиз ҳам халқаро мусобақага жўнаб кетишди 0 17:26"Манчестер Юнайтед" "Интер" ҳимоячисига қизиқмоқда 0 16:55Исроил Мадримовнинг кейинги жанги қачон ва қаерда бўлиб ўтиши айтилди 0 16:28Европа Кубоги. Бешта медаль билан 44 давлат орасида иккинчи бўлдик! 0 15:57Қишки Олимпиада. Даниил Ейбог саралашдан муваффақиятли ўтди 0 15:32Расман: "Машъал" ганалик футболчини таркибга қўшиб олди 0 15:20Милан ва Кортина-2026. Медет Назаров слалом дастуридаги илк уринишини амалга оширди 0 15:08Отабек Умаров Кувайтда ўтказилган Осиё Олимпия Кенгашининг Ижроия қўмитаси йиғилишида қатнашди 0 14:33Енгил атлетикачиларимиз халқаро турнирда 4 та медалга сазовор бўлишди 0 13:59Тошкентда беш давлат ўсмир дзюдочилари иштирокида халқаро мағшулотлар бошланди ФОТОРЕПОРТАЖ 0 13:17Элдор Шомуродов мураббийи Нури Шахин, тўпурарлик пойгаси ва "Фенербахче" ҳақида гапирди 0 12:48Олимпиада: Бугун Медет Назаров ва Даниил Ейбог навбатдаги дастурларда стартга чиқишади 0 12:12Баҳодир Жалолов Дмитрий Бивол билан бирга Қирғизистонда машғулот ўтказмоқда (ВИДЕО) 0

29 июн 14:48
Янгиликлар

Бокс/ММА, Токио-2020

Улар Олимпиадага боришади - Элшод Расулов!

Olamsport.com сайти шу йилнинг август ойида Бразилияда ўтказиладиган 31-Ёзги олимпия ўйинларига йўлланма олган спортчиларимизни таништиришни давом эттиради.

Бугунги қаҳрамонимиз бокс бўйича Ўзбекистон терма жамоасининг энг тажрибали вакили Элшод Расулов.

Элшод Расулов – 1986 йилнинг 7 март куни Фарғона вилоятининг Қўқон шаҳрида дунёга келган. Қизиқ ҳолат шундаки, боксдан аввал профессионал тарзда қиличбозлик спорт тури билан шуғулланган. Лекин вақт ўтиши билан боксга бўлган меҳр устунлик қилди. Боксдаги илк мураббийи Набижон Бойматов. Пойтахтимиздаги Республика олимпия захиралари коллежида таҳсил олган. Бу ерда у бокс сир-асрорларини Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган мураббий Мансур Муҳаммедовдан олган. Айнан коллеждаги таҳсил жараёнида у аввалига ўсмирлар, кейин ёшлар терма жамоасига таклиф этилган.



Илк катта ютуғига 2004 йили эришган. Ўша йили у ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида барча рақибларини мағлубиятга учратиб, олтин медални қўлга киритган. 2006 йили ҳарбийлар ўртасида бўлиб ўтган жаҳон чемпионатида тенгсиз боксчи деб топилган. 2007 йилда Мўғулистоннинг Улан-Батор шаҳри мезбонлик қилган катталар ўртасидаги Осиё чемпионатида ик бор иштирок этди. 75 кг вазн тоифасида рингга чиққан Расулов шохсупанинг энг юқори поғонасига кўтарилди. Орадан икки йил ўтиб, Хитойнинг Чжухай шаҳрида ўтказилган Осиё чемпионатида Элшод яна бир бор қитъанинг тенгсиз боксчиси эканлигини исботлади.



Элшод Расулов икки карра Осиё ўйинлари совриндори ҳисобланади. 2006 йили Қатар пойтахти Доҳа, 2010 йилда Хитойнинг Гунчжоу шаҳрида бўлиб ўтган Осиё ўйинларида олтин медалги қўлга киритган. Чарм қўлқоп устамиз уч карра жаҳон чемпионатлари совриндори бўлган. 2009 йили Италиянинг Милан шаҳрида ўтказилган жаҳон чемпионатида кумуш медал билан тақдирланган. 2011 ва 2015 йилларда эса мос равишда Озарбайжоннинг Боку ҳамда Қатарнинг Доҳа шаҳрида ташкил этилган жаҳон чемпионатида бронза медалга сазовор бўлган.


Элшод Лондон-2012 ўйинларида Ўзбекистон делегацияси байроқдори сифатида

Спортда эришаётган ютуқлари, Ватанимиз довруғини янада таратишга қўшган ҳиссаси, мамлакатимиз ёшларига ибрат бўлаётгани учун Элшод Расулов “Меҳнат шуҳрати” ордени билан мукофотланган. Шунингдек, унга “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спортчи” унвони ҳам берилган. Рио-2016 Олимпиадаси йўлланмасини яқинда Хитойда ўтказилган турнирда қўлга киритган. Бразилиядаги Олимпиада Элшод Расулов учун тўрт йилликнинг учинчи энг нуфузли мусобақаси бўлади. У 2008 йили Пекин, 2012 йили Лондонда бўлиб ўтган Ёзги олимпия ўйинларида ҳам иштирок этган. Айни кунларда Расулов терма жамоамиз таркибида XXXI ёзги Олимпия ўйинларига пухта тайёргарлик кўрмоқда.


Камолиддин Алимов

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг