UZ

Сўнгги янгиликлар

10:40Усман Нурмагомедовнининг навбатдаги рақиби мағлубиятсиз жангчи бўлади 0 10:19Суперлига. Бугун 5-тур якунланади 0 09:58Арман Царукян миллион долларга Rolls-Royce Mansory сотиб олди + ФОТО 0 09:37Сергей Фомин 1/2 финал учрашувини ўтказди 0 09:16UFC Fight Night 272. Икки жангчи вазн қила олмади. Яҳёевга иккинчи имконият берилди 0 08:55"Барселона" Бастони учун 45 миллион таклиф қилди, "Интер" эса кўпроқ сўради 0 08:34Чисора фаолиятидаги энг катта вазн билан Деонтей Уайлдерга қарши рингга кўтарилади 0 08:1341 ёшли "Кунф-фу қироли"га рақиб берилди + ПОСТЕР 0 07:52Бивол Бетербиев билан трилогия нега амалга ошмаслиги мумкинлигини айтди 0 07:31Роналду қайтишини дубль билан нишонлади 0 07:10Бугун 5 нафар боксчимиз Осиё чемпионати чорак финалида рингга кўтарилади 0 21:22"Номзодлар турнири". Накамура ҳам мағлуб этилди. Кетма-кет ғалабалар 0 19:01Чарльз Оливейра Топурия — Гэтжи жанги учун захира варианти бўлишга тайёр 0 18:39Ўзбекистон Кубоги гуруҳ босқичи учрашувлари санаси маълум қилинди 0 18:17UFC топ жангчиси Стрикленд Чимаевни мағлуб этиши учун нима қилиши кераклигини айтди 0

10 фев 16:30
Янгиликлар

Бошқалар

Биатлондаги можаро: Фуркад спортчини йиқитди, россияликлар эса у билан сўрашмадилар

Кеча Австрияда биатлон бўйича жаҳон чемпионати бошланди.

Мусобақа бошланди. Бошланганда ҳам можаролар билан бошланди. Буларнинг барчаси қандай содир бўлди? Келинг, бир бошидан кўриб чиқамиз.

1. Франциялик Мартен Фуркад россиялик спортчи Александр Логиновни йиқитди



Видеога эътибор берган бўлсангиз, ушбу ҳодиса эстафета алмашиш вақтида рўй берган. Мартен эстафетани бериши лозим бўлган шеригига умуман эътибор бермаяпти. У асосий эътиборини "жабрланувчи" - Логиновга қаратган. У атрофдагиларга сездирмай россиялик спортчини йиқитиб кетади. Логинов йиқилади. Мартен эса ҳаттоки узр сўрамай ўз йўлида давом этади.

Тўғри, Фуркад Логиновни итариб юборгани йўқ, оёғига ҳам тепмади. У жуда ҳам айёрлик билан рақибини йиқитди. Маълум бўлишича, у кейинчалик микст-зонада эфирдан ташқарида ушбу иши учун кечирим сўраган.

Логинов: "Кетаётгандим. Эстафетани топширдим. Ҳеч кимга текканим йўқ. Атайлабми ёки йўқми? Буни такрорий вазиятда кўриш лозим. Ҳеч ким билан сўз уруши қилмоқчи эмасман. Ўзини қандай тутиш, инсонни ўзига боғлиқ".



Шипулин (Россиялик спортчи): Фуркадга бўлган ҳурматим йўқолди. Уни спортчи сифатида жуда қадрлайман. Бироқ, инсоний томонлама олиб қарайдиган бўлсак, у яхши иш қилмади. У атайлаб Логиновни йиқитди. Трассада Фуркаднинг ўзини тутишидан буни билиб олса бўларди".

2. Россияликлар Фуркадни қўлини сиқиб ҳам қўйишмади, у эса маросимдан кетиб қолди



Спортчилар совринли ўринларни эгалладилар. Логинов ва Шипулин совриндор бўлган барча спортчиларни табриклаб чиқишди. Албатта, Фуркаддан ташқари. Ҳаттоки, унинг қўлини сиқиб ҳам қўйишмади. Улар ҳам чиройли иш қилганлари йўқ...



Ўз ўрнида франциялик спортчи қарсак чалиб қўйди ва... шоҳсупани тарк этди. Фақатгина ташкилотчилар ва IBU президенти Андерс Бессебергларгина уни ортга қайтара олдилар.

Кейинчалик ушбу воқеаларга Фуркад қуйидагича муносабат билдирди: "Россиялик йигитлар мен билан сўрашишни истамадилар. Бу мен учун сюрприз бўлди. Антоннинг айтишича, бунга эстафета вақтидаги воқеа сабаб бўлибди. Аммо, мен Логиновни итариб юбормадим. Барча тушунса керак, мен бундай ҳаракат билан жамоамни дисквалификацияга олиб келувчи ишни амалга оширмайман. Агар у мени деб йиқилиб тушган бўлса, кечирим сўрайман.

Логиновни қўлини сиқиб қўйишни истагандим. Бироқ, у буни истамади
".

Рейтинг: -1   

Фикрлар

   
17 фев 21:43:27
imran21
G'alati iw bupti
   
10 фев 19:31:28
Pakhtakor 1956
Pidaraz marten
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг