18 фев 19:45
Янгиликлар
“Astana Arlans” - “Uzbek Tigers” 4:1. Жамоамиз кетма-кет иккинчи мағлубиятни қабул қилиб олди
Афсуски, Толдиқўрғон шаҳрида кечган бокс оқшомида боксчиларимиз мезбонларга 1:4 ҳисобида имкониятни бой беришди. Таркибимизда 4 нафар Рио Олимпиадаси иштирокчилари бўлишига қарамай, мағлубият аламини тотиб кўришга мажбур бўлдик.
Рио Олимпиадаси совриндорларидан Муроджон Аҳмадалиев ва Шаҳрам Ғиёсов рақибларига ютқазиб қўйишди. Энг оғир вазндаги чарм қўлқоп устамиз Баҳодир Жалолов ҳам рақибига ютқазди.
Жамоамизга ягона ғалабани Бектемир Мелиқўзиев тақдим этди. 81 кг вазнда рингга чиққан Рио Олимпиадаси совриндори рақиби Нурдаулет Жармановдан устун келди.
Шу тариқа, “Ўзбек йўлбарслари” жамоаси кетма-кет иккинчи мағлубиятни қарши олишди.
Эслатиб ўтамиз, “Uzbek Tigers” жамоаси жой олган “С” гуруҳида Хитойнинг “China Dragons” ҳамда Россиянинг “Patriot Boxing Team” жамоалари ҳам иштирок этишяпти.
Фикрлар
Lekin bu bahona bula olmaydi.
Jamoamiz Olimpiadadan keyin uzini ancha erkin his qila bowladi hammasi kansertma kansert yurib semirib hammasi uz vaznini og'irlawtirdi.
Bu holat xuddi Said Ahmadning nomi esimdan chqib qoldi bir asarini yodga soldi.Traktorchini planni zur bajarib uzi kansertma kansert yurib asosiy qiladigan iwini tawlap yuraveradi.(Satirik tarzda yozilgan)
2.2 бусаям майлиди.
QOZOQLAGA YUTKAZISH SHUNCHAKI SHARMANDA.