UZ

Сўнгги янгиликлар

21:30Мбаппедан сўнг уч карра ЕЧЛ соҳиби ҳам ПСЖдан кетишини эълон қилди 0 21:21Хитойлик курашчи 39 ёшли Магомед Ибрагимовни "нафақа"га кузатиб қўйди 0 20:09Энг оғир вазнда Париж-2024 Олимпиадасига Ўзбекистондан эркин курашчи бормайди 0 19:57Бетербиев ва Биволнинг вазнида вақтинчалик чемпионлик жанги ўтказилади 0 19:34Бортида Отабек Шукуров бўлган самолётни чақмоқ урди 0 19:13Пара пауэрлифтингчиларимиз Жаҳон кубогида тенгсиз бўлди! 0 18:52Руне Рим "Мастерс" бош соврини сари юришини давом эттирмоқда 0 18:31Уайт Жонс ва Миочич жангига оид янгиликни эълон қилди 0 18:10"Бавария"нинг янги бош мураббийи ким бўлиши деярли аниқ. Жамоа олдин у билан ЕЧЛни ютган 0 17:49Ломаченко чемпионлик камарини қўлга киритганидан сўнг фикрларини билдирди 0 17:27Жасмине Паолини учун Рим "таътиллари" тугади 0 17:06Қозоғистонлик мураббий: "Ўзбекистон билан Олимпиада финалида учрашишни истаймиз" 0 16:45Мбаппе "Реал" сабаб Саудия Арабистонидаги 200 млн евро ва АПЛ клублари билан музокаралар ўтказишдан бош тортган 0 16:24Камшибек Конкабаев Исроил Мадримовнинг Теренс Кроуфордга қарши жанги ҳақида гапирди 0 16:01Рим "Мастерс". Циципас Штруффни енгиш учун 2,5 соат вақт сарфлади 0

20 мар 12:35
Янгиликлар

Тадбирлар

5 та муҳим ташаббусга бағишланган "Ёшлар форуми"дан ФОТОРЕПОРТАЖ

Пойтахтимиздаги Ёшлар ижод саройида беш муҳим ташаббус ижросига бағишланган Форум ўтказилди.

Бундан роппа-роса икки йил муқаддам Президентимиз Шавкат Мирзиёев бошчиликларида ўтказилган видеоселектор йиғилишида ёшларимизга бўлган эътиборни янада кучайтириш, уларни маданият, санъат, жисмоний тарбия ва спортга кенг жалб этиш, ёшларда ахборот технологияларидан фойдаланиш кўникмаларини шакллантириш, юртимиз ёшлари ўртасида китобхонликни кенг тарғиб қилиш каби масалаларга алоҳида урғу қаратилган эди.

Ўшанда давлатимиз раҳбари ёшлар маънавиятини юксалтириш ва уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш бўйича 5 муҳим ташаббусни илгари сурганди. Ушбу ташаббусларнинг иккинчиси – ёшларни жисмоний чиниқтириш, уларнинг спорт соҳасида қобилиятини намоён қилишлари учун зарур шароитлар яратишга йўналтирилган.

Пойтахтимиздаги Ёшлар ижод саройида беш муҳим ташаббус ижросига бағишланган Форум ўтказилди. Унда Жисмоний тарбия ва спорт вазирининг биринчи ўринбосари Равшан Эрматов, Ёшлар ишлари агентлиги директори ўринбосари Дилноза Каттахонова, Миллий Олимпия қўмитаси раиси Рустам Шоабдураҳмонов, МОҚ бош котиби Ойбек Касимов, Ўзбекистон шахмат федерацияси раисининг биринчи ўринбосари Хусан Турдалиев иштирок этди.

“Бугун ҳукуматимиз томонидан аҳолининг барча қатламлари, хусусан ёшлар орасида соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Жумладан, 2020 йил 30 октябрдаги Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонида ҳам аҳолининг саломатлигини мустаҳкамлашга алоҳида эътибор қаратилган бўлиб, унга мувофиқ, мамлакатимизда юриш, югуриш, мини-футбол, велоспорт, бадминтон, стритбол ва “Workоut” спорт турларини оммавийлаштириш ва ривожлантириш кўзда тутилган.

Шунингдек, Фармонга кўра, “Соғлом турмуш тарзи” платформаси ишга туширилади. Бунда, Ўзбекистон ҳудудида бир сутка давомида ўн минг ва ундан ортиқ қадам юрган 18 ва ундан юқори ёшдаги Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг платформадаги электрон ҳамёнига 3 минг сўмдан, ҳар ойда ҳар бир туман (шаҳар) бўйича энг кўп юрган шахсга 300 минг сўмдан, ҳар бир ҳудуд бўйича энг кўп юрган шахсга 500 минг сўм, республика бўйича энг кўп юрган шахсга 1 миллион сўм қўшимча равишда ўтказиб борилади. Бу эса аҳоли орасида соғлом турмуш тарзининг янада оммалашувига хизмат қилади,” – деди Форумда нутқ сўзлаган Р.Эрматов.

Тадбир давомида меҳмонлар шу ерда ташкил этилган спорт бурчаги ва бу ерда спорт билан шуғулланиб келаётган ёшлар билан учрашди, ўзаро мулоқот чоғида уларнинг орзу-умидлари ва келгусидаги режалари билан қизиқишди.

Шунингдек, тадбир давомида илм-фан, маданият ва спорт соҳаларида юқори натижаларга эришиб келаётган бир гуруҳ ёшлар қимматбаҳо совғалар билан тақдирланишди.

Суратлар муаллифи - Алимурод МАМАДАМИНОВ, ўз мухбиримиз

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг