UZ

Сўнгги янгиликлар

16:55Нурсултон Рўзибоев: «Ўзимнинг хатом билан рақиб курашга кирди» 0 16:32"Фьюри тўққизинчи раундда туриб бера олганидан ҳайрон қолдим" - Кличко 0 16:10Нурсултон Рўзибоев нима учун қисқа вақт орасида жангни қабул қилганини айтди 0 15:47Forbes. Роналду – энг сердаромад спортчи, Месси эса... 0 15:24Тайсон Фьюри Александр Усикка ноодатий таклиф берди 0 15:01Дмирий Бивол Саудия Арабистонига етиб борди 0 14:19Мухлислар ташрифи бўйича жорий мавсум рекорди Наманганда янгиланди 0 14:11UFC Нурсултонга: "Тезроқ жароҳатни тузат. Сен учун режамиз бор" 0 13:58Жон Жонс Миочич билан жангдан қанча пул ишлаб олишини очиқлади 0 13:37Нурхон Қурбонова Париж-2024 Паралимпия ўйинларига иккинчи лицензиясини қўлга киритди! 0 13:16"Бургут" хоккей клуби "Ҳумо"нинг менежерини трансфер қилди 0 12:55Хави 2023-2024 йилги мавсумни сарҳисоб қилди 0 12:34Усик ва Фьюри жангдан қанча пул ишлаб олишгани маълум бўлди 0 12:13Жамал Хилл иштирокидаги жанг бекор қилинди 0 11:52Хабиб Нурмагомедов Ислам Махачевнинг машғулот йиғинига қўшилди + ФОТО 0

02 авг 18:03
Янгиликлар

Болалар спорти

51 та спорт объектида 281 миллиард сўмлик қурилиш таъмирлаш ишлари амалга оширилади

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг жорий йил 31 июлдаги фармойиши билан 2019 йилда жисмоний тарбия ва спорт объектларини қуриш, реконструкция қилиш ва капитал таъмирлаш бўйича манзилли дастури тасдиқланди.

Унга кўра жорий йилда 51 та объектда қурилиш-таъмирлаш ишлари амалга оширилади. Уларнинг 25 таси янги спорт иншооти сифатида қад кўтаради, 21 та мавжуд спорт мажмуасида реконструкция ва 5 та мажмуада капитал таъмирлаш ишлари амалга оширилади.

Мазкур дастур Президентимизнинг ҳудудларга қилган ташрифи давомида спорт иншоотларини халқаро тажрибадан фойдаланган ҳолда ва мамлакатимиз табиий-иқлим шароитларини ҳисобга олиб бунёд этиш бўйича берган кўрсатмаларига асосан шакллантирилди. Хусусан, Давлатимиз раҳбари томонидан энергия тежамкор, енгил конструкцияли, сендвич панелли кичик спорт заллари қуриш вазифаси топширилган эди.

Жорий йилда илк маротаба Жиззах вилоятининг Фориш, Самарқанд вилоятининг Нуробод, Тошкент вилоятининг Бўка, Тошкент, пойтахтимизнинг Учтепа, Мирзо Улуғбек туманларида енгил конструкцияли сендвич паннеллари асосида янги спорт иншоотлари қурилади.

Қорақалпоғистон Республикасининг Мўйноқ, Наманган вилоятининг Чортоқ туманларида янги ёпиқ турдаги сузиш ҳавзалари бунёд этилади. Навоий вилоятининг Хатирчи, Тошкент вилоятининг Бўка туманлари ҳамда Сирдарё вилояти маркази Гулистон шаҳридаги бассейнлар капитал таъмирланади.

Шу куни 2020- 2024 йилларда республикада болалар ва ўсмирлар спорт мактаблари, умумтаълим мактабларида спорт объектларини қуриш, реконструкция қилиш ва капитал таъмирлаш ҳамда уларнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисидаги ҳукумат қарори ҳам тасдиқланди.

Ушбу қарорга кўра, 2020-2022 йилларда республикамиз бўйича:

болалар ва ўсмирлар спорт мактабларида жами 178 та (2020 йил 46 та, 2021 йил 52 та 2022 йил 80 та) спорт объекти қурилади, реконструкция қилинади ва капитал таъмирланади. Бунинг учун 1 148 700 миллион сўм маблағ ажратилади;

умумтаълим мактабларида жами 52 та янги спорт зали қурилиб, яна 89 та мавжуд спорт зали реконструкция қилинади.

Шунингдек, қарор билан Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигига Қурилиш вазирлиги билан биргаликда 2019 йил 1 октябрга қадар халқаро тажриба ва мамлакатнинг табиий-иқлим шароитларини ҳисобга олган ҳолда турли хил спорт ўйинларига мослашувчан (транформер), экологик тоза материаллар ва энергиянинг муқобил манбаларидан фойдаланиб ҳамда илғор технологиялар ва муҳандислик ечимларини қўллаган ҳолда болалар ва ўсмирлар спорт мактаблари намунавий лойиҳаларини қайта кўриб чиқиш ва жорий этиш вазифаси юкланди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг