04 мар 17:53
Янгиликлар
“Uzbek Tigers” - “Patriot Boxing Team - 5:0. Чиройли ғалаба!
World Series Boxing (WSB) мусобақасида иккинчи маротаба иштирок этаётган мамлакатимизнинг “Uzbek Tigers” жамоаси Россиянинг “Patriot Boxing Team” боксчиларини синовдан ўтказди.
БУГУНГИ НАТИЖАЛАР:
49 кг: Ҳасанбой Дўсматов - Батор Сагалуев - 3:0 (50:43, 50:45, 50:45)
56 кг: Абдулхай Шорахматов – Дмитрий Шарафутдинов - 3:0 (50:45, 50:45, 50:45)
64 кг: Елнур Абдураимов - Радмир Абдураҳмонов - 2:1 (48:47, 46:49, 49:46)
75 кг: Исроил Мадримов - Ражаб Ражабов - 3:0 (50:45, 50:45, 50:45)
91 кг: Зуҳриддин Маҳкамов - Ислом Текеев - 3:0 (50:45, 49:46, 50:45)
Маълумот учун, "Ўзбек йўлбарслари" жамоаси гуруҳ босқичининг дастлабки икки учрашувида мағлубиятга учраган эди. Боксчиларимиз аввалига Хитой, кейин эса Қозоғистоннинг "Астана Арланс" жамоасига имкониятни бой беришганди.
Ўйлаймизки, бугун мағлубиятлар сериясига чек қўйилади. Ҳасанбой Дўстматов, Исроил Мадримов, Елнур Абдураимовдан умидимиз катта.
Абдулхай Шорахматов – Дмитрий Шарафутдинов - 3:0 (50:45, 50:45, 50:45)
18:48. Биринчи бўлиб рингга 56 кг вазн тоифасидаги боксчилар кўтарилишади. Абдулхай Шорахматов рақиби Дмитрий Шарафутдиновни мағлуб этишга уриниб кўради.
19:00. 22 ёшли Шарафутдинов рингга чиқиб келди.
19:04. Абдулхай ҳам рингда, унга омад тилаймиз.19:10. Биринчи раунд якунланди. Тенг кураш остида кечган жангга гувоҳ бўлдик.
19:12. Шорахматов иккинчи раундни жуда яхши ўтказяпти. Бир нечта аниқ зарбалар берди ва бунинг натижасида россиялик боксчи қийин вазиятга тушиб қолди.
19:15. Иккинчи раунд тўлалигича Абдулхайга аталди. Ана шу темпда давом этиш керак.
19:19. Учинчи раунд ҳам тугади. Бу 3 дақиқаликда ҳам Абдулхайнинг зарбалари аниқ ва кучли бўлди.
19:22. Тўртинчи раундда ҳам деярли вазият ўзгармади. Сўнгги раундда россиялик боксчи мўъжиза кўрсатмаса, илк жанг "Ўзбек йўлбарслари" жамоаси фойдасига ҳал бўлади.
19:27. Абдулхай Шорахматов яққол устунлик билан ғалаба қозонди.
19:28. Ҳакамларнинг бир овоздан 50:45, 50:45, 50:45 ҳисобида ғалабани ҳамюртимизга тақдим этишди
Елнур Абдураимов - Радмир Абдураҳмонов - 2:1 (48:47, 46:49, 49:46)
19:32. Жанг бошланди. Элнурга омад тилаймиз. Бу ғалаба биз учун жуда ҳам муҳим
19:35. Биринчи раунд якунланди. Раунд кичик устунлик билан ҳамюртимизнинг фойдасига ҳал бўлди
19:40. Иккинчи раунд россиялик боксчининг устунлигида ўтди. Бу борада мувозанат тикланди.
19:44. Радмир учинчи раундда ҳам кичик бўлсада устунликка эришди. Энди қолган раундларда Элнур вазиятни ўзгартирмаса бўлмайди
19:47. Тўртинчи раунд ҳам якунига етди. Бу раундда боксчилар ўзаро зарбалар сериясини алмашишди. Сўнгги раундда катта устунлик намойиш этмаса, бу жанг боксчимиз томонидан бой берилади.
19:53. Бешинчи раунд якунланди. Ҳавотир бор эди. Лекин ҳакамлар ғалабани ҳамюртимизга тақдим этишди.
Исроил Мадримов - Ражаб Ражабов - 3:0 (50:45, 50:45, 50:45)
19:58. Навбат Исроил Мадримовга. Бу боксчимизга ҳам омад тилаймиз. Унинг рақиби Ражаб Ражабов
20:00. Биринчи раунд яққол устунлик билан Исроил Мадримов фойдасига ҳал бўлди
20:02. Маълумот учун, Исроил бу йилдан вазнини ўзгартирди. У вазнини кўтаришга қарор қилди.
20:05. Иккинчи раунд ҳам Мадримов фойдасига ҳал бўлди.
20:09. Учинчи раундда ҳам ҳамюртимиз яққол устунликка эга бўлди ва 3 дақиқаликни ўз фойдасига ҳал қилди
20:13. Тўртинчи раундда ҳам вазият ўзгармади
20:15. Гуруҳимиздаги иккинчи жанг ўз якунига етди. Унда Қозоғистоннинг "Астана Арланс" жамоаси хитойлик боксчиларни 5:0 ҳисобида мағлуб этишди
20:16. Жанг якунланди. Унда ҳамюртимиз яққол устунлик билан ғалаба қозонди.
20:17. Ҳакамлар 50:45, 50:45, 50:45 ҳисобида ғалабани ҳақли равишда Исроилга тақдим этишди.
20:18. Кейинги жанглар натижасидан қатъий назар "Ўзбек йўлбарслари" жамоаси муддатидан аввал ғалабага эришди.
Зуҳриддин Маҳкамов - Ислом Текеев - 3:0 (50:45, 49:46, 50:45)
20:22. 91 кг вазн тоифасидаги боксчилар ринг марказида. Зуҳриддин Маҳкамовга мухлислик қиламиз
20:26. Биринчи раунд якунланди. Унда 30:27 (10:9, 10:9, 10:9) ҳисобида ҳамюртимиз зафар қучди.
20:30. Иккинчи раунд ҳам Зуҳриддиннинг устунлигида ўтди. Ҳакамлар қарорига кўра 30:27 (10:9, 10:9, 10:9) ҳисобида Маҳкамов муваффақиятга эришди.
20:35. Учинчи раунд ҳам якунига етди. Бу раундда ҳам 30:27 (10:9, 10:9, 10:9) ҳисобида ҳамюртимиз зафар қучди.
20:39. Тўртинчи раунд ҳам тугади. Бу 3 дақиқаликда ҳам ҳамюртимизнинг устунлиги сезилиб турди. Ҳакамлар бу гал ҳам аввалги раундларда бўлгани каби 30:27 (10:9, 10:9, 10:9) ҳисобида боксчимизнинг ғалабасини таъминлашди.
20:43. Ниҳоят, жанг якунланди. Беш раунднинг барчасида устунликка эга бўлган ҳамюртимиз Зуҳриддин Маҳкамов рақиби Ислом Текеевни яққол устунлик билан мағлубиятга учратди.
20:44. Боксчимиз ҳакамлар қарорига кўра 3:0 (50:45, 49:46, 50:45) ҳисобида зафар қучди.
Ҳасанбой Дўсматов - Батор Сагалуев - 3:0 (50:43, 50:45, 50:45)
20:47. Навбат Ҳасанбой Дўсматовга
20:51. Биринчи раунд ўртача тезликда ўтди. Аниқ зарбалар бўйича ҳамюртимизда устунлик кўзга ташланди. Олимпиада чемпиони 30:27 (10:9, 10:9, 10:9) ҳисобида ғалаба қозонди.
20:55. Иккинчи раундни ҳам Дўсматов ўз назорати остида ушлаб турди ва бу 3 дақиқаликни ҳам ўз фойдасига ҳал қилди.
20:59. Учинчи раундда россиялик боксчи бироз вазиятни ўнглашга эришди. Лекин раунд ҳамюртимиз фойдасига ҳал этилди
21:02. Тўртинчи раунд қарама-қарши зарбалар алмашинуви билан бошланди ва якунда Олимпиада чемпиони уни ғалаба билан якунлади.
21:04. Бешинчи раунд бошланди. Бу бугунги бокс оқшомини якунлаб беради.
21:08. Ҳасанбой Дўсматов Рио Олимпиадасидан кейин ўтказган илк расмий жангида ажойиб ғалабани қўлга киритди.
21.09. Рио Олимпиадаси чемпиони 3:0 (50:43, 50:45, 50:45) ҳисобида ғалаба қозонди.
Фикрлар