UZ

Сўнгги янгиликлар

19:03Муҳаммад Жумаев Душанбе "Катта дубулға" турнирида бронза медалини қўлга киритди 0 18:52АПЛда "Олтин қўлқоп" кимга насиб этиши маълум бўлди 0 18:30Мана сизга «театр!» Гарсия Хейнини допинг эвазига таслим этдими?! (Мутолаа учун) 0 18:05Федор Емельяненко ҳам ўзини боксда синаб кўрмоқчи 0 17:40Дмитрий Бивол Саудия Арабистонида бошқа рақибга қарши жанг қилади 0 17:17Ройсга МЛС клублари қизиқиш билдирмоқда, аммо... 0 16:45Яна бир ҳамюртимиз Octagon 58 турнирида жанг қиладиган бўлди 0 16:16Гулруҳбегим Тоҳиржонова Ўзбекистон тарихида Халқаро уста мақомини қўлга киритган илк аёл шахматчига айланди 1 15:40"Мен ортга қарамайман". Оливейра Гамротнинг чорловига жавоб қайтарди 0 15:21"Бавария" Эрик тен Хаг номзодини кўриб чиқяпти 0 14:44Абдумалик Халоков устозига қимматбаҳо автомобил совға қилди + ВИДЕО 0 14:20"Бойсун баҳори" фестивали доирасида ўтказилган кураш мусобақаси ғолибига "Onix" автомобили топширилди + ФОТО 0 13:55UFC 301 турнири иштирокчилари вазн ўлчаш маросимида қатнашди. Бир нафар жангчининг соғлиғида жиддий муаммолар юзага келди ва... 0 13:28"Реал" бугун чемпион бўлиши мумкин, агар... 0 13:05Бугун боксчимиз Шоҳжаҳон Абдуллаев Испанияда рингга кўтарилади 0

18 мар 18:47
Янгиликлар

Бокс/ММА

"Uzbek Tigers" - "China Dragons" 5:0. Боксчиларимизда юз фоизлик ғалаба!

"Uzbek Tigers" боксчилари Бутунжаҳон бокс серияси VII мавсум доирасидаги тўртинчи жангларини ўтказишди.

Унда боксчиларимиз 5та жангнинг барчасида рақибларини катта очко фарқи билан мағлубиятга учратишди. Энди 1 апрель куни "Uzbek Tigers" боксчилари Тошкентда "Astana Arlans" жамоасини қабул қилишади. 


Матнли трансляция

20:47. Жанг муддатидан аввал якунланди. Учинчи раунд ўрталарида хитойлик боксчининг мураббийлари мағлубиятни тан олган ҳолда ринг марказига сочиқ ташлашди.

20:45. Бир овоздан ҳакамлар яна 10:9 ҳисобидаги устунликни Жалоловга беришди 

20:44. Иккинчи раунд якунланди. Бу раундда ҳам Баҳодирнинг устунлиги сезилиб турди.

20:40. Уччала ҳакам ҳам 10:9 ҳисобидаги бир хил ғалабани боксчимизга тақдим этди 

20:39. Биринчи раунд якунланди. Унда бўй жиҳатдан рақибидан баландроқ бўлган Жалолов устунликка эга бўлди

20:34. Оқшомнинг сўнгги жангига ҳам навбат етиб келди. Энг оғир +91 кг вазн тоифасидаги боксчилар рингга чиқишди. Ҳамюртимиз Баҳодир Жалолов Чин юрти вакили Хаипенг Муни синовдан ўтказади

20:31. Тахмин қилганимиздек, Бектемир рақибини муддатидан аввал мағлубиятга учратди

20:27. Бектемир биринчи раундни яққол устунлик билан якунлади. Зарворли зарбалари билан рақибини мувозанатдан чиқара олишга эришди. Катта эҳтимол билан жанг охиригача давом этмайди. Яъни, муддатидан аввал якунланади. Ҳакамларнинг очколари 10:9, 10:9, 10:8.

20:22. Энди навбат -81 кг вазн тоифасидаги боксчиларга. Бу вазнда Рио Олимпиадаси кумуш медали совриндори Бектемир Мелиқўзиев рингга кўтарилади. Унинг рақиби Жиабин Хуанг бўлади.

20:20. Ва албатта, Криштиану Роналдуга хос ҳаракат. Рио Олимпиадаси ёдингизга тушиб кеттими  

20:19. Жанг якунланди. Шаҳрам Ғиёсов катта устунлик билан рақибидан устун келди. 

20:14. Тўртинчи раунд ҳам якунланди. Табиийки, бу уч дақиқаликда ҳамюртимиз катта устунликка эга бўлди.

20:12. Шаҳрамнинг кучли зарбасидан сўнг рефери ҳисобни очди. Жанг давом этади

20:10. Учинчи раунд ҳам якунига етди. Бу раунд аввалгиларига қараганда анча шиддатли кечди. Боксчилар ўзаро зарбаларни алмашиб олишди. Ҳисоб эса яна ўша кўринишда бўлди - 10:9, 10:9, 10:8, боксчимиз фойдасига 

20:06. Иккинчи раунд ҳам якунланди. Бу 3 дақиқаликда ҳам ҳамюртимиз рақибига нисбатан устунлик қилди. Худди биринчи раундда бўлгани каби бу сафар ҳам ҳакамлар 10:9, 10:9. 10:8 ҳисобида Ғиёсовнинг фойдасига қарор чиқаришди

20:04. Шаҳрамдан Роналдуга хос ҳаракатларни кўряпмиз

20:02. Биринчи раунд 10:9, 10:9. 10:8 ҳисобида Ғиёсовнинг фойдасига ҳал бўлди

19:59. Навбат Рио Олимпиадаси кумуш медали совриндори Шаҳрам Ғиёсовга

19:54. Иккинчи вакилимиз ҳам ўз жангини ғалаба билан якунлади. Муроджон Аҳмадалиев хитойлик боксчи Сен Вангни мағлубиятга учратди.  

19.52. Сўнгги бешинчи раундда хитойлик боксчи мўъжиза кўрсата олмаяпти.  

19.50. Тўртинчи раунд ҳам боксчимизнинг ғалабаси билан якунланди. Ҳакамларнинг барчаси 10:9 ҳисобида Рио Олимпиадаси совриндорининг ғалаба қозонганини қайд этишди.  

19:45. Учинчи раундда Муроджон рақибини катта устунлик билан мағлубиятга учратди. Ҳакамларнинг барчаси 10:8 ҳисобида ҳамюртимизнинг ғалабасини таъминлашди.


19:40. Эслатиб ўтамиз, жангларда Туркия, Шри-Ланка, Англия ва Жанубий Кореядан ташриф буюрган ҳакамлар ишламоқдалар.


19:35. Муроджон Аҳмадалиев ўз жангини бошлади!


19:31. Жангда 50:44, 50:45, 49:45 ҳисобларида боксчимиз ғалаба қозонди! Ҳисоб 1:0! "Ўзбек йўлбарслари" олдинда!


19:30. Бешинчи раундда ҳам боксчимиз ғалаба қозонди!


19:25. Қойил! Ушбу раундда боксчимиз яққол устунлик билан ғалаба қозонди. У хаттоки рақибини нокдаун ҳолатига ҳам тушириб қўя олди!


19:21. Учинчи раунд ҳам Аброр фойдасига!


19:17. Иккинчи раунд тўлиқ Аброрнинг устунлиги остида кечди.


19:13. Биринчи раунд 2:1 ҳисобида боксчимиз фойдасига ҳал бўлди. Яхши!


19:09. Жанг бошланди! Олға, Аброр!


Биринчи бўлиб -52 кг вазн тоифасида Аброржон Қодиров Йонг Чангга қарши жанг қилади! Спортчилар рингга чиқиб келмоқдалар!


Айни пайтда жамоалар аъзолари таништирилмоқда!


Бугун биз қуйидаги қарама-қаршиликлар гувоҳига айланамиз:

Аброржон Қодиров - Йонг Чанг(-52 кг)

Муроджон Аҳмадалиев - Сен Ванг (-60 кг)

Шаҳрам Ғиёсов - Веи Лиу (-69 кг)

Бектемир Мелиқўзиев - Жиабин Хуанг (-81 кг)

Баҳодир Жалолов - Хаипенг Му (+91 кг)


Ассалому алайкум спорт ишқибозлари. "Ўзбек йўлбарслари"нинг хитойлик рақибларига қарши жангларидан матнли трансляцияни бошлаймиз!

Рейтинг: +1   

Фикрлар

+2   
18 мар 21:06:45
MuxlisUZB#
Kim yo'lbarslarga buyurtma bergandi? ))) Olg'a O'ZBEGIM Xalq sen bilan!!!
+1   
18 мар 21:10:03
MuxlisUZB#
Bahodirni tanqid qilgan qo'llab turganlar Shahramni tanqid qilganlar qo'llab quvvatlaganlar barchaga G'alaba muboraK!!!!!
+1   
18 мар 21:08:39
MuxlisUZB#
ShG7:oyoqlarimga qara endi ha ana shunday endi chiqib ket vaqting bo'ldi)))
+1   
18 мар 21:07:28
MuxlisUZB#
BektemirM: vu-tu-tu shirin bola ekanmi))))
+1   
18 мар 21:06:20
Husniddin Mirzaliyev
Hammasini jonli ko'rdim barakalla azamatlar!!!
+1   
18 мар 20:59:45
Farxodjon
Офаринг,хитойликла шок холатига тушиб колди.
+1   
18 мар 19:09:18
ABUXASAN
bektemurdan 1-raunda nokaut kutamiz
+1   
18 мар 18:58:02
Farxodjon
Муроджон сиздан факат галаба кутамиз укам.
+1   
18 мар 18:56:32
EAbdumalik
Uzbekistan OLG`AAAAA!!!!
   
18 мар 21:30:00
BOBURSHOH
Qoyil boshqa gapga hojat yuq Tigirlarga omad
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг