UZ

Сўнгги янгиликлар

19:27Тошкентдаги лицензион турнирда Париж-2024 йўлланмалари эронлик спортчиларники бўлди 0 19:06«Гилберт Бёрнс билан ҳали «гаплашамиз» - Нурсултон Рўзибоев 0 18:45Гаттузо Саудия Арабистони жамоасини бошқариши мумкин 0 18:24Эронда спорт тадбирлари бекор қилинди 0 18:01Нурсултон Рўзибоев: «Битта ғалабадан кейин Баклига «вызов» ташлайман 0 17:38Александр Зверев Борис Беккердан ўтиб кетди 0 17:17"Жирона" "Ливерпуль" юлдузини сафига қўшиб олмоқчи 0 16:55Нурсултон Рўзибоев: «Ўзимнинг хатом билан рақиб курашга кирди» 0 16:32"Фьюри тўққизинчи раундда туриб бера олганидан ҳайрон қолдим" - Кличко 0 16:10Нурсултон Рўзибоев нима учун қисқа вақт орасида жангни қабул қилганини айтди 0 15:47Forbes. Роналду – энг сердаромад спортчи, Месси эса... 0 15:24Тайсон Фьюри Александр Усикка ноодатий таклиф берди 0 15:01Дмирий Бивол Саудия Арабистонига етиб борди 0 14:19Мухлислар ташрифи бўйича жорий мавсум рекорди Наманганда янгиланди 0 14:11UFC Нурсултонга: "Тезроқ жароҳатни тузат. Сен учун режамиз бор" 0

20 фев 21:38
Янгиликлар

Тадбирлар

5та муҳим ташаббус доирасида амалга оширилган лойиҳалар юзасидан матбуот анжумани ташкил этилди

Бугун Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан илгари сурилган 5та муҳим ташаббуснинг II йўналиши – Ёшларни жисмоний чиниқтириш ва спорт соҳасида ўз қобилиятини намоён қилишлари учун зарур шароитлар яратиб бериш” доирасида матбуот анжумани ўтказилди.

Матбуот  анжуманида Жисмоний тарбия ва спорт ҳамда Халқ таълими вазирлиги мутасаддилари иштирок этишди.

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги томонидан ёшларни, шунингдек, аҳолининг кенг қатламини спортга жалб этиш борасида қатор мусобақа ва тадбирлар ўтказиб келинмоқда. Матбуот анжуманида иштирок этган Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги бошқарма бошлиғи Умид Ражабов бу борада қилинган ишлар юзасидан батафсил маълумот берди. 

“2019 йилнинг декабрь ойи ва 2020 йилнинг январь ойи давомида ҳудудларда чекиш, алкоголь маҳсулотлари ва гиёҳвандлик моддаларнинг истеъмол қилинишига  қарши курашиш мақсадида, спортнинг футбол, шахмат-шашка, баскетбол, стол тенниси, армрестлинг турлари бўйича мактаб, касб-ҳунар таълими, олий таълим талабалари ва спорт таълим муассасалари тарбияланувчилари, шунингдек, таълим муассасалар ишчи-ходимлари, ўқитувчи-педагоглар ўртасида “Спорт доим ютади” мусобақаси Республика миқёсида барча туман (шаҳар) лардаги белгиланган режа жадвали асосида умумтаълим мактабларида ўтказилди.

Бу борада жами 3765 та спорт мусобақалар ва оммавий-спорт тадбирлари ўтказилиб, мазкур мусобақаларда 1 232 105 нафар иштирокчилар қатнашди. Иштирокчиларнинг 536 167 нафарини хотин-қизлар ташкил этди.

Бундан ташқари соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш бўйича спорт ва пиёда саёҳатлар, марафонларни ташкил этиш ва ўтказиш мақсадида ҳудудларда ташкил этилган Ишчи гуруҳ томонидан аҳолининг кенг қатлами ўртасида, ташкилот ва муассасаларнинг ишчи ходимлари ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, уларнинг спортга бўлган қизиқишларини ошириш учун ҳудудий ҳокимликларининг манзилли дастури ишлаб чиқилган. Мазкур дастурга асосан ҳудуллардаги барча корхона, ташкилот, муассасаларда ҳар куни эрталаб соат 7:00 дан 8:00 га қадар эрталабги бадантарбия машғулотлари ўтказилмоқда.

2019 йилнинг декабрь ойи ва 2020 йилнинг январь ойи давомида мактабгача таълим муассасалари тарбияланувчилари, умумтаълим мактаб ўқувчилари, касб-ҳунар таълими, олий таълим муассасалари талабалари,  тиббиёт ходимлари ўртасида “Биз соғлом турмуш тарзи тарафдоримиз” шиори остида 610 га яқин марафон ва 815 дан зиёд оммавий пиёда юриш сайрлари ўтказилди.  Мазкур спорт тадбирларида 2 800 423 нафар иштирокчилар (шундан 1 216 291 нафари хотин-қизлар) қатнашди”, деб айтиб ўтди Умид Ражабов.

Шунингдек вазирлик томонидан мактаб ўқувчилари ва маҳалла ёшларининг спортга бўлган қизиқишини янада кучайтириш ва жисмоний тарбия ва спортга жалб этиш мақсадида, юқори натижага эришган спортчилар ҳудудлардаги  барча туман (шаҳар) ҳудудларига график асосида бириктирилди. 2019 йилнинг декабрь ойи ва 2020 йилнинг январь ойи мобайнида юқори натижаларга эришган спортчилар иштирокида маҳалларда 561 дан зиёд давра суҳбатлари ва учрашувлар ўтказилди. Фахрий спортчилар учрашувлар давомида ёшларни қизиқтирган саволларга жавоб бериш билан бир қаторда маҳорат сабоқлари, мастер класслар ҳам ўтказилди.

Бундан ташқари, ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, гиёҳвандлик, ичкиликбозлик, кашандалик каби иллатларнинг олдини олишга, шунингдек аҳолининг кенг қатламини жисмоний тарбия ва спортга жалб этишга қаратилган “Биз-соғлом турмуш тарзи тарафдоримиз”, “Ҳоким кубоги” акциялари, “Ёшлар марафони”, шунингдек ҳар ҳафтада “Ҳафталик спорт мусобақалари” каби тадбирларни ўтказиш йўлга қўйилди.

Бугунги кунга қадар республика бўйича жами 11 648 та оммавий спорт мусобақалари ўтказилиб, унда 1,3 млн.дан зиёд аҳолининг ва шундан 400 мингга яқин аёлларнинг иштирок этишига эришилди. Шунингдек, республикамизнинг барча ҳудудларида уюшмаган ёшлар ўртасида оммавий спорт тадбирлари ҳам мунтазам равишда ўтказиб келинмоқда. Жумладан, жорий йилнинг шу даврига қадар республика бўйича вояга етмаган ёшлар ўртасида ўтказилган 7 012 та оммавий спорт тадбирларида 703 894 нафар (шундан 272 319 нафар қизлар) иштирок этдилар.

Бундан ташқари, оилавий спорт мусобақалари ҳам мунтазам равишда ўтказиб келинмоқда. Хусусан, 815 та оилавий спорт мусобақаларида 36 мингдан зиёд оила аъзолари (шундан 16 мингдан ортиқ хотин-қизлар) иштирок этдилар. Аҳолини, айниқса хотин-қизларни жисмоний тарбия  ва спортга жалб этиш мақсадида маҳаллаларда, қишлоқларда, истироҳат боғларида, корхона ва муассасаларда эрталабки оммавий бадантарбия машқлари ўтказилмоқда. Ушбу  бадантарбия машқларида республика бўйича аҳолининг 21 фоизи (шундан 10,1 % аёллар) иштирок этмоқда.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг