UZ

Сўнгги янгиликлар

19:27Тошкентдаги лицензион турнирда Париж-2024 йўлланмалари эронлик спортчиларники бўлди 0 19:06«Гилберт Бёрнс билан ҳали «гаплашамиз» - Нурсултон Рўзибоев 0 18:45Гаттузо Саудия Арабистони жамоасини бошқариши мумкин 0 18:24Эронда спорт тадбирлари бекор қилинди 0 18:01Нурсултон Рўзибоев: «Битта ғалабадан кейин Баклига «вызов» ташлайман 0 17:38Александр Зверев Борис Беккердан ўтиб кетди 0 17:17"Жирона" "Ливерпуль" юлдузини сафига қўшиб олмоқчи 0 16:55Нурсултон Рўзибоев: «Ўзимнинг хатом билан рақиб курашга кирди» 0 16:32"Фьюри тўққизинчи раундда туриб бера олганидан ҳайрон қолдим" - Кличко 0 16:10Нурсултон Рўзибоев нима учун қисқа вақт орасида жангни қабул қилганини айтди 0 15:47Forbes. Роналду – энг сердаромад спортчи, Месси эса... 0 15:24Тайсон Фьюри Александр Усикка ноодатий таклиф берди 0 15:01Дмирий Бивол Саудия Арабистонига етиб борди 0 14:19Мухлислар ташрифи бўйича жорий мавсум рекорди Наманганда янгиланди 0 14:11UFC Нурсултонга: "Тезроқ жароҳатни тузат. Сен учун режамиз бор" 0

17 дек 17:13
Янгиликлар

Тадбирлар

5та ташаббус: спортимиз юлдузлари паркентлик ёшлар даврасида

Маълумки, давлатимиз раҳбари ёшлар орасида ижтимоий, маънавий-маърифий соҳалардаги ишларни янги тизим асосида йўлга қўйиш бўйича 5 та муҳим ташаббусни илгари сурган эди.

Шулардан иккинчи ташаббус - ёшларни жисмоний чиниқтириш, уларнинг спорт соҳасида қобилиятини намоён қилишлари учун зарур шароитлар яратишга йўналтирилган бўлиб, бу борада юртимизда қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Бугун Тошкент вилояти, Паркент туман болалар-ўсмирлар спорт мактабида ёш спортчилар билан давра суҳбати ўтказилди. Ушбу тадбирда дзюдо бўйича икки карра жаҳон чемпиони, Олимпия ўйинлари совриндори, “Ўзбекистон ифтихори” кўкрак нишони соҳиби Ришод Собиров, Тошкент вилояти футбол ассоциацияси вице-президенти Асқар Жадигеров, кураш спорт тури бўйича ўн уч карра Ўзбекистон чемпиони, беш карра Осиё чемпиони, фахрийлар ўртасида жаҳон чемпиони Аъзамжон Шокиржонов ва бошқа мутасаддилар иштирокида давра суҳбати бўлиб ўтди.

- Спорт - бу менинг ҳаётим, спорт орқали анча дўстлар орттирдим, дунё кездим ва машҳурликка эришдим. Агар сизлар ҳам спорт йўналишида кетмоқчи бўлсангиз, меҳнатдан қочманг, қийинчиликларни енгиб ўтсангиз албатта келажакда машҳур спортчи бўласиз, - деди Ришод Собиров.

Тадбир давомида ёшлар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоблар олишди. Шунингдек, меҳмонлар томонидан тадбир якунида ёш спортчиларга диплом ва эсдалик совғалари тақдим этилди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг