UZ

Сўнгги янгиликлар

20:10Леннокс Льюис: "Усик уруш орқали рингга келди" 0 19:47Хамес "Бока Хуниорс"га ўтиши мумкин 0 19:25"Рингга чиқаётганимда бокс ҳақида ўйламайман, дуо қиламан" - Усик 0 19:02Олимпиада Парижга қанча даромад олиб келиши ҳисоблаб чиқилди 0 18:41"Агар Фьюрининг ўз ҳакамлари бўлмаса, у ютқазади" - Форман 0 18:20Рэшфорд "Манчестер Юнайтед" сафидаги 400-ўйинини ўтказди 0 17:59Холифилд Тайсон билан жанг қиладиган Полга маслаҳат берди 0 17:46Таэквондочиларимиз Осиё чемпионатининг илк кунини бронза медали билан якунлади 0 17:38"Ролан Гаррос". Рафаэль Надаль келаси ҳафта Парижга етиб боради 0 17:1717 май куни Баҳодир, Ҳасанбой, Абдумалик ва яна 8 нафар боксчимиз Россияда рингга кўтарилади 0 16:55Аллегри Италия Кубоги тарихига кирди 0 16:32Осиё бокс конфедерацияси Баҳодир Жалоловга эътибор қаратди 0 16:10Тошкентда спорт гимнастикаси бўйича лицензион турнир бошланди 0 15:48Хабаровск. Тўрт нафар боксчимизнинг барчасида ғалаба 0 15:25"Арсенал" бўйи деярли 2 метрли ҳужумчи учун 80 миллион евро тўлашга тайёр 0

07 сен 11:06
Янгиликлар

Кураш

6 сентябрь – кураш миллий спорти куни тантанали нишонланди

Миллий спортимиз бўлган кураш жаҳон узра ўз географиясини кенгайтириб бормоқда.

Куни кеча Жанубий Кореяда ўтган Халқаро кураш ассоциациясининг конгрессида ташкилот аъзолигига яна 4 мамлакат қабул қилинди ва бугун ўзбек кураши дунёнинг 140 мамлакатида ўз ўрини топмоқда. 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 2 октябридаги қарорига кўра ушбу сана кураш миллий спорти куни деб белгиланган. Халқимизнинг минглаб йиллик қадриятларини ўзида мужассам этган курашни ёшлар ўртасида янада тарғиб қилиш, ўсиб келаётган ёш авлодни соғлом ва баркамол вояга етказиш мазкур спорт тури вакилларининг ҳам асосий мақсадларидан саналади.

Пойтахтимиздаги “Соғбон” спорт мажмуасида ўтказилган кураш байрами Бирлашган Миллатлар ташкилотининг “Бола ҳуқуқлари тўғрисидаги” конвенцияси қабул қилинганининг 30 йиллиги билан биргаликда нишонланиши эса муштарак мақсадлар йўлидаги қадамлардан биридир.

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ва Ўзбекистон кураш федерацияси томонидан ташкил этилган ушбу тадбирда пойтахтимиздаги меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари юртимизнинг номдор курашчиларининг маҳоратларидан баҳраманд бўлишди. 

Тадбир давомида куни кеча Жанубий Кореяда ўтган жаҳон чемпионатида юқори ўринларни эгаллаб қайтган терма жамоамиз аъзоларининг ёшлар билан учрашуви ҳам ташкил этилди.

Кураш байрами болажонларнинг ўйин-кулгулари билан давом этди. Санъаткорларнинг чиқишлари эса байрамга завқ бағишлади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг