UZ

Сўнгги янгиликлар

19:25Шахмат. Жаҳон Кубоги 2025 жуфтликлар эълон қилинди: ҳамюртларимиз илк босқични кимларга қарши бошлашади? 0 19:01Бугун 5 нафар оғир вазнли дзюдочимиз жаҳон чемпионати медаллари учун курашади 0 18:40Том Аспиналл Перейранинг оғир вазнга ўтиш истагига муносабат билдирди 0 18:18"Фабио футболчи ва мураббий сифатида катта тажрибага эга" – хорижлик мутахассислар муносабати 0 17:52"У бунга лойиқ". Двалишвили декабрда ким билан жанг қилмоқчи эканлигини айтди 0 17:26"Учинчи жангда Перейрани мағлуб этишимга ишонаман" - Прохазка 0 17:01"Бошқалар уддалай олмайди". Кормье Двалишвили учун ким рақобат қила олиши ҳақида гапирди 0 16:38Капелло Каннаваронинг Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи этиб тайинлангани ҳақида фикр билдирди 0 16:16"Анкалаевга энди камар учун имкониятга яна 15 та ғалаба керак бўлади" - UFC собиқ жангчиси 0 15:53Шорт-трекчилар Денис Айрапетян ва Даниил Ейбог Монреаль Жаҳон турида қатнашади 0 15:28"Мераб реваншда Умар Нурмагомедовни йўқ қилади" - Двалишвилининг мураббийи 0 15:02Ўзбекистон МТЖ собиқ футболчиси Каннаваронинг тайинланиши ҳақида: "Ассоцация қандай мезонларга таянганини билмайман" 0 14:39Абдел-Азиз: "Анкалаев UFC 320 турнирида жанг қилмаслиги керак эди" 0 14:17Самариддин Мухибиддинов Жаҳон чемпионати совриндори! 0 13:51Анкалаевнинг жамоаси жароҳат сабабли Перейра билан реваншдан воз кечишга чақирган (+ВИДЕО) 0

08 июл 11:49
Янгиликлар

Бокс/ММА, Токио-2020

Профессионаллар ўртасида жаҳон чемпионлари “Рио-2016”га йўл олишди

Венесуэлада Рио Олимпиадасининг бокс баҳслари учун сўнгги саралаш лицензион турнири бўлиб ўтмоқда.

Эътиборлиси, ушбу саралаш баҳсларида профессионал боксда фаолият юритган ва хатто жаҳон чемпионлик камарини қўлга киритган чарм қўлқоп усталари ҳам иштирок этишди.


Нафақат иштирок этишди, балки Рио-2016 йўлланмаларини ҳам қўлга киритишди. Саралашда жами тўрт нафар профессионал боксчи – 23 ёшли Карлос Суарес (Тринидад ва Табаго), 35 ёшли Геард Айетович (Сербия), енгил вазн тоифасида собиқ жаҳон чемпиони 36 ёшли Амнат Руенроенг (Таиланд) ҳамда яна бир собиқ жаҳон чемпиони 32 ёшли Хассан Н’Дам Н’Жикам (Камерун) қатнашди.

Улардан Суарес ва Айетович илк босқичдаёқ мағлубиятга учраб, мусобақани тарк этишди. Анча тажрибали бўлган Руенроенг ва Н’Жикам эса мос равишда 60 ва 81 кг вазн тоифаларида финалга қадар етиб бориб, Олимпиада йўлланмасини қўлга киритишди.


Рейтинг: +2   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг