UZ

Сўнгги янгиликлар

23:06"Манчестер Сити" Клублар ўртасидаги ЖЧни ғалаба билан бошлади 0 19:27Улуғбек Рашитов ва бошқа таэквондочиларимиз Жаҳон рейтинги пешқадамлари сафида! 0 19:06Диёра Келдиёрованинг номзоди IJF Атлетлар комиссияси аъзолигига қўйилди, даъвогарлар орасида Билодид ҳам бор 0 18:45Billie Jean King Cup. Теннисчиларимиз бу сафар Индонезияга аламли тарзда мағлуб бўлди 0 18:23"Манчестер Сити"га янги сардор тайинланди 0 18:02Алекс Перейра оғир вазн тоифасига ўтишга шаъма қилди 0 17:39"Ҳаммаси энди бошланмоқда". Махачев спортдан кетиш ҳақидаги хабарларни инкор этди 0 17:17"Биз бу операни бир неча марта кўрганмиз". Оливейра — Топуриянинг "трэш-ток"лари ҳақида гапирди 0 16:52АПЛ 2025/26 мавсум тақвими эълон қилинди: МЮ 1-турда "Арсенал"ни қабул қилади 0 16:24"Махачев нафақага чиқиш ҳақида ўйламаяпти" - менежер 0 16:01Холифилд: "Мен энг зўриман, Муҳаммад Али эмас" 0 15:39Менежер: "Перейра Анкалаев билан реваншга розилик берди" 0 15:17Илгиз Танташев клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионати 2-тур ўйинида ишлайди 0 14:53Дана Уайт ҳали UFC эришмаган мақсад қайси эканлигини айтди 0 14:27Фернанда Эррера Осиё чемпионатида бронза медалига сазовор бўлди 0

10 июл 11:25
Янгиликлар

Бокс/ММА

Кличкони мағлуб этган ҳамюртимиз билан суҳбат

Бундан бир неча кун олдин украиналик Владимир Кличкони мағлуб этган Эркин Қуттибоев ҳақида маълум қилгандик.


Шу йилнинг октябр ойида профессонал бокснинг супероғир вазн тоифасида жаҳоннинг собиқ мутлақ чемпиони Владимир Кличко ўзининг ашаддий рақибига айланган Тайсон Фьюридан муносиб ўч олиш учун рингга чиқишидан хабарингиз бор. Британиялик спортчининг жарохати туфайли ортга сурилган беллашувга қизиқиш жуда кучли. Эътиборлиси эндиликда ҳамма аввалгидек Украина вакилини ғалабасини башорат қилмаяпти.Амалдаги чемпионнинг кучига ишонганлар ҳам етарлича топилади. Биз бу борада юртимизнинг энг кўзга кўринган спортчиларидан бири муайтай бўйича Осиё, Европа ва беш карра жаҳон чемпиони Эркинбой Қуттибоевга мурожаат қилдик. Негаки, нукуслик ҳамюртимиз Владимир Кличко билан нафақат бир залда шуғулланган, балки, бир неча бор тўқнаш келган ҳам.


-Мен Володяни бу сафар ғалаба қозонишига ишонаяпман-дея сўз бошлади Эркинбой Қуттибоев. -Негаки, унда жуда катта тажриба бор. Спортда эса тажриба жуда ҳам муҳим аҳамиятга эга. У йиллар давомида турли даражадаги рақиблар билан куч синашиш, ғалаба ва мағлубиятлар орқали келади.

- Нега бўлмаса Кличко биринчи жангда мағлуб бўлди?

- Менича у рақиб кучини тўғри баҳоламай, ўзига ишонган холад рингга чиққанди. Ўзингиз ўйланг 11 йил давомида дуч келган рақибни қулатаверганидан кейин ҳар бир спортчида ҳам шундай холат бўлиши табиий. Қолаверса,Тайсон гавда жихатидан ҳам ноқулайлик қилди. Мана энди Володя бу сафар умуман бошқача тактика ва тайёргарлик билан кўриниш беради. Бу каби катта жангларда тўғри тактика кўп нарсани хал қилади. Кличкода техника эса етарли. Яна бир нозик жихат борки, Фьюри Кличкога ёмон алам ўтказяпти. Тайсонинг турли гап сўзлари, Кличкога янада куч беради. Ҳозирда Кличко учун чемпионлик камарларидан ҳам кўра Тайсонни мағлуб қилиш муҳимроқ.


- Бу спортчиларнинг биринчи жанггидан кейин ўзаро “келишилган” деган гап сўзлар ҳам пайдо бўлди?

- Бу миш-мишдан бошқа нарса эмас. Мен бу каби жангларда иштирок этган инсон сифатида бунга ишонмайман. Ўзингиз ўйланг ортингизда халқингиз турибди, елкангизда давлатингиз байроғи. Қандай қилиб жангни сотиш мумкин. Яккакураш вакилларида айниқса, орият кучли бўлади.

-Сиз ўз вақтида Владимирни ютган экансиз, эсингиздами?

- Ҳа кечагидек эсмимда. Мен у пайтлар Киевдаги институтда ўқирдим.1992 йили бокс бўйича шаҳар чемпионлиги учун ўзаро куч синашдик. Уни мағлубиятга учратдим. Ўша пайтлари кикбоксинг, тайбокс спорти ҳам Украинада ҳам оммалаша бошлаганди. Мен ҳам янги спорт турлари билан шуғулланиш иштиёқи туғилди. Ҳатто, бу йўналишда ҳам Европа ва Осиё чемпиони бўлдим. 1994-95 йиллари у билан яна боксдан куч синашишимга тўғри келди. Гарчи боксдан кетган бўлсамда рингга чиқдим. Бироқ бу сафар очколар бўйича унинг кўли баланд келди.


-Эркин ака шу кунларда нима билан бандсиз?

- Нукус олимпия захиралари коллежида раҳбарлик қиляпман.

- Коллеждан Қуттибоевлар етишиб чиқяптими?

- (Кулиб) Муатайдан ҳозирда тўртта жаҳон чепиони чиқди. Бошқа спорт турларидан ҳам чемпионлар сони кўпайиб бормоқда. 2020йилги ёзги олимпия ўйинларида бизнинг коллеждан ҳам нафақат иштирокчилар балки,ғолиблар ҳам бўлади.Мен бунга ишонаман.


Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг