12 июл 16:20
Янгиликлар
Футбол
“Барселона” матбуот котиби: “Месси ҳеч қаерга кетмайди”
“Барселона” клуби матбуот котиби Хосеп Вивес жамоа сардори Лионель Мессининг Каталонияни тарк этиши ҳақида тарқатилган хабарлар асоссиз эканлигини маълум қилди.
“Биз Месси ва унинг яқинлари билан доимий алоқадамиз. Шундан келиб чиқиб айтиш мумкинки, бизда Лионелнинг жамоадан кетиши борасида ҳеч қандай хиссиёт ёки ҳадик йўқ. Шартномаси якунланганидан сўнг клубни тарк этадими? Бу борада ҳам хотиржаммиз. Унинг кетишига сабаб кўрмаяпмиз”, - деди Вивес Marca нашрига берган интервьюсида.
Эслатиб
ўтамиз, Лионель Мессининг “Барселона” билан амалдаги шартномаси 2018 йили якунланади.
Ҳавола :
Фикрлар