UZ

Сўнгги янгиликлар

18:58Пётр Ян О'Мэллининг Оқ уйдаги жанг таклифига СИ'да ясалган сурат билан жавоб берди (ФОТО) 0 17:14"Ливерпуль” Родриго учун қанча тўлашга тайёрлиги маълум бўлди 0 16:53Том Аспиналл фаолиятини якунлаш муддатини айтди 0 16:32Жо Роган UFC’нинг асосий истиқболини айтди: "У ММА келажаги!" 0 16:11Хуршидбек Расулжонов Иноуэнинг Накатанига қарши эҳтимолий жанги ҳақида гапирди 0 15:50Синайоко "Манчестер Юнайтед"га ўтади 0 15:29Ислам Махачев Россия MMA терма жамоаси таркибини тузиб чиқди 0 15:08UFC таҳлилчиси Алекс Перейра оғир вазнга ўтишини тахмин қилмоқда 0 14:47Махачев Фахретдиновнинг UFC’дан ҳайдалиши ҳақида: "Ғалаба қозониб, жим турадиган йигитлар керак эмас" 0 14:26"Арсенал" "Милан" футболчисига қизиқмоқда 0 14:05Наоя Иноуэ — Алан Пикассо жанги статистикаси: зарбалар, аниқлик фоизи 0 13:44Шаҳрам Аҳадов "Галатасарой" таркибида Туркия вице-чемпиони бўлди! 0 13:23FIDE Рапид ва Блиц Жаҳон чемпионати. Нодирбекдан кейин Синдаров ва Ҳамдамова ҳам чемпионлик пойгасига қўшилди + ФОТО 0 13:02“Фенербахче” 40 млн евролик трансферни амалга ошириши мумкин 0 12:41Ислам Махачев — Камару Усман ҳақида: "У ҳали ҳам яхши формада" 0

13 июл 14:25
Янгиликлар

Спорт курашлари, Теннис, Футбол, Волейбол, Токио-2020

Таймазов, Месси ва Олимпиадага бормайдиган бошқа юлдузлар

Ушбу спортчилар Риода бўлиб ўтадиган Олимпия ўйинларини томошабинлар қаторида кузатиб боришади.


Мария Шарапова



Мамлакати: Россия

Спорт тури: Теннис

Ютуқлари: Олимпиада вице-чемпиони, "Улкан тож" туркумидаги турнирларнинг 5 карра ғолиби

Қатнашмаслигининг сабаби: Халқаро теннис федерацияси допинг можароси сабабли уни 2 йилга теннисдан четлатган



Коби Брайант



Мамлакати: АҚШ

Спорт тури: Баскетбол

Ютуқлари: Икки карра Олимпиада чемпиони, 5 карра НБА ғолиби

Сабаби: "Лейкерс" ҳимоячиси фаолиятини якунлади. Йил бошида эса қуйидаги гапларни айтганди: "Менда иккита Олимпиада ғолиблиги бор. Риога ёшлар бориши керак".




Леброн Жеймс



Мамлакати: АҚШ

Спорт тури: Баскетбол

Ютуқлари: Икки карра Олимпия ўйинлари ғолиби, уч карра НБАда чемпион.

Сабаби: Жеймснинг режалари бир неча маротаба ўзгарди. Аввалига у Риога албатта бормоқчи эканлигини маълум қилди. Кейин эса Коби Брайант Олимпиадага бормаслигини билганидан сўнг мураббийдан уни таркибга киритмаслигини илтимос қилди.



Стефен Карри


Мамлакати: АҚШ

Спорт тури: Баскетбол

Ютуқлари: Икки карра жаҳон чемпиони, НБА ғолиби.

Сабаблари: Тиззасидаги жароҳат, Зика вируси. Яқинда ота бўлиши кутилаётган спортчи ўзига вирус юқтириб олишни истамаяпти.




Златан Ибрагимович



Мамлакати: Швеция

Спорт тури: Футбол

Ютуқлари: УЕФА суперкубоги соҳиби, Голландия, Италия, Испания ва Франция чемпионлари

Сабаби: Златан Швеция Олимпия терма жамоасида 23 ёшдан катта бўлган 3 нафар футболчидан бири бўлиши лозим эди. Бироқ, Евро-2016 ўйинларидан сўнг у терма жамоадаги фаолиятини якунлаганини маълум қилди.




Лионель Месси



Мамлакати: Аргентина

Спорт тури: Футбол

Ютуқлари: Жаҳон вице-чемпиони, Копа Американинг икки карра вице чемпиони, Испания чемпиони ва кубоги соҳиби, дунёнинг бир неча маротаба энг яхши футболчиси.

Сабаби: Америка кубоги финалидаги мағлубиятдан сўнг Месси терма жамоада бошқа ўйнамаслигини маълум қилди. Бунинг устига унда 2008 йили Пекинда қўлга киритилган Олимпиада олтин медали бор.



Екатирина Гамова



Мамлакати: Россия

Спорт тури: Волейбол

Ютуқлари: Олимпиаданинг икки карра вице-чемпиони, икки карра жаҳон чемпиони.

Сабаби: Май ойида кутилмаганда фаолиятини якунлаганини маълум қилди ва терма жамоа савиясида ўйнай олмаслигини айтиб ўтди.



Артур Таймазов



Мамлакати: Ўзбекистон

Спорт тури: Эркин кураш

Ютуқлари: Уч карра Олимпиада ғолиби, икки карра жаҳон чемпиони

Сабаби: Жароҳатлар сабабли фаолиятини якунлади.  Ўтган йили ноябрь ойидаёқ у бу ҳақида маълум қилганди: "Жиддий операциялар сабаб жуда кўп вақтни ўтказиб юбордим. Шифокорлар машқ қилишимни таъқиқлаб қўйишди. Қолган вақт мобайнида Олимпиадада иштирок этиш учун тайёргарлик кўра олмайман. Турист сифатида боришдан ҳеч қандай маъно кўрмаяпман".


Хорижий сайтлар асосида Азиз Тўхтамуродов тайёрлади

Рейтинг:    

Фикрлар

   
23 июл 22:52:59
Sardor
Ilhomdo_2000 фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Agarda, Artur oka yana bir bor Olimpiada o`yinlarida ishtirok etib oltin medalni qo`lga kiritganida mutloq rekordchi bo`lib olgan bo`lar edi!
to'ppa-to'g'ri u hozirgi ahvolida ham olimpiadaga borsa yutadi.
   
14 июл 01:07:51
Ilhomdo_2000
Agarda, Artur oka yana bir bor Olimpiada o`yinlarida ishtirok etib oltin medalni qo`lga kiritganida mutloq rekordchi bo`lib olgan bo`lar edi!
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг