UZ

Сўнгги янгиликлар

17:17Расман! Тим Цзю Эрисланди Лара билан WBA камари учун жанг қилади 0 17:06Ўзбекистонда 10 минг қадам юрган фуқаролар қимматбаҳо совғалар билан тақдирланиши мумкин 0 16:35Рафинья де Мигелнинг ўлими ҳақида: "Бу ҳар ким билан содир бўлиши мумкин" 0 16:04Жалгасбай Бердимуратовнинг PFL Moscow турниридаги рақиби аниқ бўлди ПОСТЕР 0 15:31Жон МакКарти UFC ҳакамларининг гонорарларини очиқлади 0 15:00UWW 2027 йилги рейтинг турнирлари тақвимини эълон қилди 0 14:29Бруну Фернандеш Кэррик уни захирада қолдиргани ҳақида: "Бу тўғри қарор эди" 0 13:58UFC рейтинги янгиланди: Нолан Топ-10, Смит Топ-15`да 0 13:27Ҳасанбой Дўсматов IBA.Pro чемпионлик камари учун жанг қилади. Рақиб, сана ва манзил аниқ! 0 13:06Zuffa Boxing 13. Жаҳонгир Зокиров ва Раҳматулло Бойматовнинг рақиблари маълум (Тўлиқ кард) 0 12:35Нойер Чемпионлар лигасидаги ўйинлар сони бўйича рекордчига айланди 0 12:04Богдан Гусков: "Мақсад - нокаут!" 0 11:33Ўзбек спортчиси Жон Жонс ва Илия Топурия билан бир жамоада: "Бардак" АҚШдаги менежерлик компанияси билан келишувга эришди 0 11:02Chennai Open. Кудерметова муваффақиятли старт олди 0 10:31ОЧЛ 2. Бугун "Насаф" ўйнайди 0

12 июн 08:00
Янгиликлар

Бокс/ММА, Токио-2020

Улар Олимпиадага боришади – Шаҳрам Ғиёсов!

Рио-2016 Олимпиадасига йўлланма олган спортчиларимизни таништиришда давом этамиз.

Бугунги қаҳрамонимиз бокс бўйича мамлакатимиз терма жамоаси аъзоси, халқаро тоифадаги спорт устаси Шаҳрам Ғиёсов.


Шаҳрам Ғиёсов – 1993 йилнинг 7 июль куни Бухоро шаҳрида дунёга келган. 10 ёшидан бокс билан шуғулланишни бошлаган. 2003 йили Бухоро шаҳридаги Болалар ва ўсмирлар спорт мактабининг бокс бўлимига қабул қилинган. Илк мураббийи Олим Муҳаммедов. Бу мутахассис икки карра жаҳон чемпиони Аббос Атоевнинг мураббийи ҳам ҳисобланади. Маълумот учун, Атоев боксчилик фаолиятини якунлаб, бугунги кунда Бухорода мураббийлик фаолиятини олиб боряпти.

Шаҳрам Ғиёсов беш йилдан бери мураббий Равшан Хўжаев қўл остида машғулотларни ўтказиб келяпти. Ўсмирлар ва ёшлар иштирокидаги мусобақаларда айтишга арзигулик ютуқларни қўлга киритган Шаҳрам 2012 йилдан катталар ўртасидаги турнирларда қатнашиб келяпти. Айнан ўша йили илк маротаба халқаро турнирда иштирок этди. Симферополь шаҳрида ўтказилган халқаро мусобақада саҳифамиз қаҳрамони чемпионлик шохсупасига кўтарилди. Энг муҳими, у ушбу халқаро турнирнинг энг яхши боксчиси деб топилди.

Шаҳрам Ғиёсов 2015 йилдан ўзи учун янги вазн тоифасига ўтди. Бунга қадар 64 кг вазн тоифасида рингга кўтарилиб келган бухоролик боксчи энди 69 кг вазнда ўз имкониятини синаб кўришга аҳд қилди. Бу эса унга омад келтирди. Мамлакат чемпионатида барча рақибларини мағлубиятга учратиб, олтин медални қўлга киритди. Бу билан у катталар терма жамоасига қабул қилинди ва энг муҳими мураббийларнинг ишончини оқлади.

Шаҳрам Ғиёсов Рио Олимпиадасига йўлланмани шу йили Хитойда ўтказилган лицензион Осиё-Океания чемпионатида қўлга киритди. -69 кг вазн тоифасида рингга кўтарилган боксчимиз барча рақибларини мағлубиятга учратишга муваффақ бўлди. У финал жангида таиландлик боксчи Сайлом Ардини таслим этиб, тўрт йилликнинг энг нуфузли мусобақасига йўлланмани нақд қилди.

- Орзуим – 31-Ёзги олимпия ўйинлари ғолиби бўлиш, - дейди Шаҳрам Ғиёсов.

Биз олимпиадада иштирок этувчи барча спортчиларимиз қатори Бухоро бокс мактаби тарбияланувчиси Шаҳрам Ғиёсовга ҳам чин маънода зафар ёр бўлишини, Бразилиядан ёруғ юз билан қайтиб келишини тилаймиз.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

+1   
17 авг 17:42:28
КОНЪСУЛ
Орзуинга етгин Шахрам илойим
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг