UZ

Сўнгги янгиликлар

19:02Ислам Махачев Топурия — Гэтжи жанги фаворитини айтди 0 18:24Дана Уайт UFC жангчилари маоши борасидаги танқидга кескин жавоб берди 0 17:50Ислам Махачев Макгрегорнинг UFC'га қайтишига муносабат билдирди 0 17:14"Арсенал"нинг паради АПЛ рекордини ўрнатди 0 16:41Эксперт Перейрани оғир вазнда кутаётган муаммо ҳақида гапирди 0 15:16Ислам Махачев кейинги рақиби ким бўлишига ишора қилди 0 14:50Умар Нурмагомедовнинг UFC'даги жанги расман анонс қилинди 0 14:17АПЛ рекордчиси фаолиятини якунлаганини эълон қилди 0 13:53Расман: Магомед Анкалаев Абу-Дабидаги турнирда жанг қилади 0 12:43Никита Белозерцев бугун ўсмирлар "Ролан Гаррос"идаги иккинчи ўйинини ўтказади 0 11:58Иккинчи марта. Шоҳжаҳон Эргашевнинг Батир Жукембаевга қарши жанги яна қолдирилди — боксчимизнинг бунга реакцияси қандай бўлди? 0 11:20Роналду ЖЧ-2030 да ҳам иштирок этиши мумкин? 0 10:46Дзюдочиларимиз 33 та медал билан ўсмирлар ва ёшлар ўртасидаги Осиё кубогида тенгсиз бўлишди! 0 10:12Осиё чемпионатининг навбатдаги кунида курашчиларимиз 3 та медални қўлга киритишди 0 09:39Озодликка чиққан ўзбекистонлик таниқли ММАчи узоқ танаффусдан кейин яна жангга қайтмоқда 0

15 июл 19:08
Янгиликлар

Бокс/ММА, Токио-2020

Улар Олимпиадага боришади - Баҳодир Жалолов!

Рио-2016 Олимпиадасига йўлланма олган спортчиларимизни таништиришда давом этамиз.


Бугунги қаҳрамонимиз бокс бўйича мамлакатимиз терма жамоаси аъзоси, халқаро тоифадаги спорт устаси, Жаҳон Кубоги соҳиби, жаҳон ҳамда Осиё чемпионатлари совриндори, кўплаб халқаро мусобақалар ғолиби Баҳодир Жалолов.


Баҳодир Жалолов – 1994 йилнинг 8 июль куни Сурхондарё вилоятининг Сариосиё туманида дунёга келган. Қизиғи, бокс билан шуғулланишни бошқаларга нисбатан бироз кечроқ, аниқроғи, 7-синфда ўқиб юрган кезлари бошлаган. Эътиборга молик жиҳати шундаки, Баҳодир боксдан аввал футбол билан профессионал тарзда шуғулланган. Лекин вақт ўтиши билан боксга бўлган қизиқиш устунлик қилди. Бокснинг илк сир-асрорларини Чирчиқ олимпия захиралари коллежида ўргана бошлади. Бу борада унга машҳур боксчимиз 2000-йилги Сидней Олимпиадаси бронза медал совриндори, Осиё чемпиони Рустам Саидов ҳамда тажрибали Тўлқин Қиличев мураббийлик қилишди. Биринчи катта мусобақаси 2009 йили Жиззахда бўлиб ўтган. Ўшанда у ёшлар ўртасидаги мамлакат чемпионатида кумуш медални қўлга киритган.


Катталар ўртасида уч карра Ўзбекистон чемпиони. 2013 йилда Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган мусобақада илк маротаба катталар ўртасида Ўзбекистон чемпиони бўлган. 2014 йили Олмалиқ, ўтган йили эса Самарқанд шаҳрида ўтказилган Ўзбекистон чемпионатларида ҳам барча рақибларини мағлубиятга учратиб, энг оғир вазн тоифасида юртимизнинг энг кучли боксчиси эканлигини исботлади.

Фаолиятидаги биринчи халқаро мусобақаси 2013 йили Болгарияда бўлиб ўтган. Ўша турнирда Баҳодир Жалолов кумуш медал билан тақдирланган. 2015 йили Россияда ўтказилган Жаҳон Кубогида шохсупанинг энг юқори поғонасига кўтарилди. Қатар пойтахти Доҳа шаҳрида ташкил этилган катталар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида бронза медалига сазовор бўлди. Рио-2016 Олимпиадаси йўлланмасини эса шу йили Хитойда ўтказилган Осиё-Океания минтақасининг лицензион мусобақасида қўлга киритди. У финалгача мағлубиятсиз етиб бориб, кумуш медал ҳамда олимпия ўйинлари чиптасига эга бўлди. Эътиборлиси, Олимпия ўйинларининг тантанали очилиш маросими ўтказиладиган афсонавий “Маракана” стадиони бўйлаб Ўзбекистон байроғини кўтариб ўтишдек шарафли вазифа айнан бугунги қаҳрамонимиз зиммасига юклатилди. Шиорим – фақат олдинга интил, ортга йўл йўқ”, - дейди Баҳодир Жалолов.


Биз барча олимпиячиларимиз қатори боксчимиз Баҳодир Жалоловга ҳам Рио Олимпиадасида зафар ёр бўлишини чин дилдан истаймиз.



Камолиддин Алимов

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг