16 июл 21:00
Янгиликлар
Теннис, Токио-2020
Теннисчи Симона Халеп ҳам Олимпиадага бормайди
Руминиялик теннисчи Симона Халеп Бразилияда бўлиб ўтадиган Олимпиадага бормаслигини маълум қилди.
"Олимпиадада қатнаша олмайман, афсус. Бунинг сабаби - Зика вируси. Шифокор ва оила аъзоларим билан гаплашганимдан сўнг шу қарорга келдим.
Оила мен учун катта аҳамиятга эга. Таваккал қилишни истамайман. Олимпиада қандай муҳим турнир эканлигини тушуниб турибман. Умид қиламанки, Руминиядагилар мени тўғри тушунишади", - дейди Халеп.
Ҳавола :
Манба : GoTennis
Фикрлар