UZ

Сўнгги янгиликлар

17:40Алекс Перейра Ган билан жанг аслида қачон ўтказилиши кераклигини айтди 0 16:12Моуринью "Реал Мадрид"нинг олти футболчисини трансферга қўяди 0 15:30"Менга Жейк Полни боксдан йўқотиш вазифаси қўйилганди. Вазифани виждонан бажардим" - Жошуа 0 14:58"Гэтжи мени кибрли деб ҳисоблайди, аммо бу қандай тугашини биласизлар" - Топурия 0 14:086 нафар боксчимиз World Boxing рейтингида пешқадам сифатида қайд этилди 0 12:54Саудия Арабистони Жаҳон чемпионати ўйинлари учун бепул чипталар тарқатади 0 11:32Хотамбек Бойназаровга мағлуб бўлган жангчи UFC'га ўтди 0 10:56Нурмагомедов Макгрегорнинг қайтишига ишонмаяпти 0 09:33Дмитрий Бивол фаолиятини якунлаш ҳақидаги саволга жавоб қайтарди 0 08:57Водилда белбоғли кураш бўйича анъанавий турнир ўтказилди 0 08:12ФИФА Жаҳон чемпионати олдидан Абдуқодир Ҳусановга алоҳида эътибор қаратди 0 19:31Сенсация: Соболенко Диана Шнайдерга ютқазиб, «Ролан Гаррос»ни тарк этди 0 18:54"Tashkent Open Judo Kids Cup IV" мусобақаси бошланди 0 18:26Шаҳрам Ғиёсов WBO рейтингидан ҳам чиқарилди 0 17:58Абдуқодир Ҳусанов — Осиёнинг энг қиммат футболчиси! 0

20 июл 18:28
Янгиликлар

Спорт курашлари, Бокс/ММА, Гимнастика, Дзюдо, Енгил атлетика, Таэквондо, Бошқалар, Токио-2020

Олимпиячиларимизни кузатиш маросими бўлиб ўтди (ФОТО)

Рио Олимпиадасида иштирок этадиган спортчиларимизнинг асосий қисми бугун тантанали тарзда кузатилди.


Спортчиларимиз аввалига Олимпия қўмитаси биносида йиғилишди. Ушбу суратда Комил Фаткулин мураббийлигидаги курашчиларимиз ва мураббийлар. Улардан умидимиз катта!


Олимпия қўмитасидан қўзғалган автобус Хасти-Имом масжидига йўл олди. У ерда Ўзбекистон мусулмонлар идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов билан учрашув бўлиб ўтди. Учрашув якунида муфтий жаноблари Риога отланган спортчиларимизга оқ фотиҳа берди


Бир неча нафар боксчиларимиз ўз мураббийлари билан эсдалик учун суратга тушишди


Ушбу спортчимизнинг кимлигини топа оласизми?


Автобусга чиқасану, у ерда эса...


Ҳасти-Имомдан сўнг спортчиларимиз мамлакатимизнинг бош майдони - Мустақиллик майдонига ташриф буюришди. Суратда боксчимиз Баҳодир Жалолов ҳамда таэквондочимиз Дмитрий Шокин!


Бу спортчиларимиздан сўнг бир неча расмий шахслар, шунингдек бир гуруҳ олимпиячиларимиз Мустақиллик ва эзгулик монументи - Бахтиёр она сиймоси пойига гулчамбар  қўйиб, таъзим бажо келтиришди.


Делегациямиз вакиллари ва спортчиларимиз эсдалик учун суратга тушишмоқда


Мустақиллик майдонидан кейинги манзил - Амир Темур ҳайкали бўлди


Алишер Навоий ҳайкали пойига эса гулни Нигора Турсунқулова ҳамда Элшод Расуловлар қўйишди


Делегациямиз раҳбарлари спортчиларимизга омадлар тиладилар


Азиз Тўхтамуродов тайёрлади

Рейтинг: +3   

Фикрлар

   
21 июл 19:45:09
Marco 11
Sochini orqasiga olimpiada ramzi tuwurilgan sportchi xasanboy dustmatov
men iwonaman bu sportchini medal olishiga 90%
   
20 июл 22:50:07
farrux
omad
   
20 июл 22:46:08
yahyo
Mirabror Zufarovich kurinmaydila
   
20 июл 21:07:16
Husniddin Mirzaliyev
Omad hudo xoxlasa kamida Dmitriy Shokin, Ruslan Nuriddinov, Rishod Sobirov va bir necha bokschilarimizdan medallar kutib qolamiz!!!
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг