UZ

Сўнгги янгиликлар

13:23FIDE Рапид ва Блиц Жаҳон чемпионати. Нодирбекдан кейин Синдаров ва Ҳамдамова ҳам чемпионлик пойгасига қўшилди + ФОТО 0 13:02“Фенербахче” 40 млн евролик трансферни амалга ошириши мумкин 0 12:41Ислам Махачев — Камару Усман ҳақида: "У ҳали ҳам яхши формада" 0 12:20"Бивол Бетербиевга қарши учинчи жангни ўтказмайди" - Хирн 0 11:59Махачев — Топуриянинг жамоасига нисбатан танқидлари ҳақида: "У нимадандир норози, аниқлаштириб олишим керак" 0 11:38"Вулверхэмптон" АПЛнинг антирекордини ўрнатди 0 11:17"Иан Гарри "менинг Макгрегорим" бўла олмайди" - Ислам Махачев 0 10:39Камару Усман қандай ҳолатда эканлигини кўрсатди (ФОТО) 0 10:17"Қизиқарли жанглар бўларди". Махачев — ММА бўйича жаҳон чемпионати ҳақида гапирди 0 09:40"Аркадаг" кетма-кет учинчи марта Туркманистон Кубогини қўлга киритди 0 09:16Наоя Иноуэ Пикассо билан жангидан қониқмади 0 08:39Усик 2026 йилда Уайлдер билан жанг қилиш истагини билдирди 0 08:12Ислам Махачев Арман Царукян билан эҳтимолий грэпплинг жанги ҳақида фикр билдирди 0 07:30Ўзбекистон U-21 ўртоқлик ўйинида Иордания U-23 билан дуранг ўйнади 0 21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0

22 июл 10:50
Янгиликлар

Спорт курашлари, Токио-2020

Улар Олимпиадага боришади – Бекзод Абдураҳмонов!

Рио-2016 Олимпиадасида юртимиз шарафини ҳимоя қилувчи спортчиларимиз билан таништиришда давом этамиз. Бу галги қаҳрамонимиз эркин кураш бўйича терма жамоамизнинг етакчи полвони Бекзод Абдураҳмонов.

Бекзод Абдураҳмонов – 1990 йилнинг 15 март куни Тошкент шаҳрида туғилган. Эркин кураш бўйича терма жамоа аъзоси. 2014 йил Тошкентда ўтказилган жаҳон чемпионатининг бронза медали совриндори. Дунёнинг 100 дан ортиқ давлатидан 800 нафардан зиёд спортчи иштирок этган нуфузли мусобақада Бекзод бронза медалини қўлга киритганди. XVII Осиё ўйинларида Ўзбекистон спорт делегацияси ҳисобига дастлабки олтин медални тақдим этган.


– Бу менинг Осиё ўйинларидаги биринчи иштироким ва илк олтин медалимдир, – дейди эркин курашчимиз. – Президентимиз томонидан ёш спортчиларга кўрсатилаётган улкан эътибор ва ғамхўрлик, оилам ва яқинларимнинг муҳаббати шоҳсупанинг энг юқори поғонасига кўтарилишимга куч берди.

Абдураҳмонов ўтган йили Қатарнинг Доҳа шаҳри мезбонлик қилган Осиё чемпионати ғолиби бўлди. Ушбу турнирда йигирмадан зиёд давлатдан 200 нафардан ортиқ тажрибали полвон иштирок этди. Вазни 70 килограммгача бўлган полвонлар мусобақасида хитойлик Хайвей Линг, япониялик Такафуми Кожима, ҳиндистонлик Парвин Рана, тожикистонлик Зелимхон Юсупов устидан ғалаба қозониб, шоҳсупанинг энг юқори поғонасига кўтарилди.

Бекзод 2012 ва 2013 йилларда АҚШнинг Нью-Йорк шаҳрида ўтган жаҳон биринчилигида 4-ўринни эгаллаган. 2014 йилда Дейв Шульц хотирасига бағишланган халқаро турнирда кумуш медални қўлга киритган. 2015 йили Бокуда ўтган Голден Гран-При турнирида ғолиб чиққан.


Жорий йилнинг май ойи бошида Туркиянинг Истанбул шаҳрида ўтган Олимпия ўйинларига йўлланма берувчи халқаро турнирда Аббос Раҳмонов билан биргаликда Рио-2016га йўлланмани қўлга киритди. Мусобақанинг вазни 74 килограммгача бўлган полвонлар беллашувида тажрибали спортчимиз таиландлик Падипат Вантавонг, латвиялик Алберц Юрченко, австриялик Амирхон Висалимов, қирғизистонлик Сайақбай Юсупов ва испаниялик Таймураз Фриев устидан ғалаба қозониб, шоҳсупанинг энг юқори поғонасига кўтарилди ва Олимпиадада қатнашиш ҳуқуқига эга бўлди.

Ўтган спорт мавсуми охиригача 70 кг ноолимпия вазнида курашиб юрган Бекзод жорий йилдан вазнини ўзгартирди.


Куни кеча Германиянинг Дортмунд шаҳрида якунланган Гран-при туркумига кирувчи халқаро турнирда иқтидорли спортчимиз муваффақиятли иштирок этди. 74 килограммгача бўлган полвонлар ўртасида мамлакатимиз шарафини ҳимоя қилган Бекзод учинчи ўрин учун бўлган баҳсда грециялик Олег Моцалинни мағлубиятга учратиб, бронза медали билан тақдирланди.

Манбалар асосида Фазлиддин САТТОРОВ тайёрлади

“NewsArena” газетасининг 2016 йил 22-сонидан олинди

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг