UZ

Сўнгги янгиликлар

17:10Раонич жароҳати сабабли Майамидаги турнирни тарк этди0 16:14Учинчи жангидаёқ чемпионлик камарини қўлга киритган Ломаченко ҳақида ёҳуд Фазлиддин унга ўхшай оладими?1 15:50Сабина Шарипова Франциядаги турнирнинг жуфтлик баҳсларида ким билан бирга қатнашади?2 15:25"Uzbek Tigers" - "Astana Arlans" жангига аталган промо-роликни томоша қилинг (ВИДЕО)0 14:45Фарғонада велоспорт бўйича турнир бошланди0 14:00Нисикори: "Мақсадим - яқин орада катта соврин ютиш"0 11:45MotoGP. Виньялес Қатар Гран-приси ғолиби, Росси учинчи0 11:15Ҳозирги Германия термаси - жамоа тарихдаги энг яхшиси0 10:50Темур Исмоилов бу ҳафта ҳам Ираклиондаги турнирда0 10:20Блинд Голландия терма жамоасидан истеъфога чиқарилди0 09:50Чел Соннен: Макгрегор ва Мейвезер жангги розилик беришди0 09:20Ўзбекистон кубоги. "Сўғдиёна" 1/8 финалга чиқди0 08:55Саидкаримов Баҳрайндаги турнирда асосий тўрга чиқди0 08:2534 ёшли Дефо тўрт йиллик танаффусдан кейин гол урди0 07:55Шарипова Круаси-Бобурдаги турнирда, илк рақиба маълум5

26 июл 11:40
Янгиликлар

Абдуғофуровнинг “сири” очилди ёки Деҳқончек қишлоғи чемпионлар маскани

23 июль куни Сингапурда ташкил этилган профессионал бокс кечасида жорий йилдан ушбу йўналишда фаолият олиб бораётган ҳамюртимиз Азизбек Абдуғофуров (2-0, 2 KO) ўзининг учинчи жангини ўтказди.

Ҳамюртимиз WBC йўналиши бўйича Осиё чемпионлиги – “Asian Boxing Council” камари учун таиландлик Чалоэмпорн Саматсукка (17-0, 13 KO) қарши рингга кўтарилиб, 12 раундлик жангнинг биринчи раунд иккинчи дақиқасидаёқ (!) рақибини нокаутга учратганди.


Ушбу бокс кечасида яна бир ҳамюртимиз Қудратилло Абдуқаҳҳоров (7-0, 5-KO) ҳам WBC йўналиши бўйича “Asian Boxing Council Silver” камари учун 12 раундлик жангда филиппинлик Адонес Кабалкуинто (24-1, 15 KO)ни очколар ҳисоби бўйича мағлуб этганди.

Андижон вилояти Қўрғонтепа туманида дунёга келган Азизбекнинг оиласида ушбу спорт турига қизиқиш жуда ҳам юқори бўлиб, у туғилиб ўсган Деҳқончек қишлоғида ҳам Сингапурдаги мусобақа билан бир вақтда 6-анъанавий очиқ турнир ўтаётган экан.


Эътиборлиси, ҳар икки йилда бир бор ташкил этиладиган ўсмирлар ўртасидаги ушбу кичик мусобақа айнан Азизбекнинг бобоси Абдуғофур Раҳмонов хотирасига бағишлаб ўтказилар экан.   

- Турли ёш  тоифасидаги турнир 4 кун давом этди. Унда Андижон вилояти ва Қўқондан 18та жамоанинг 331 нафар боксчиси иштирок этди, - дейди мусобақа бош ҳаками, жаҳон чемпионатининг кумуш медали соҳиби Тўлқин Турғунов. – Аслида мусобақа 2004-2007 йилларда туғилган ўсмирлар ўртасида ўтиши режалаштирилганди. Бироқ Олмалиқ шаҳридаги 2002-2003 йилларда туғилган ўсмирлар ўртасидаги Республика чемпионати олимпия ўйинлари муносабати билан кечиктирилгани боис, биз йиғинда бўлган вилоятимизнинг ана шу ёшдаги термасини ҳам Деҳқончекдаги турнирга жалб этдик. Бу жуда яхши самара бериб, турнирнинг савияси жуда ҳам ошиб кетди. Мусобақани кузатиб, ҳақиқий истеъдодлар қишлоқда кўплигига яна бир карра ишондим. Шундай жанглар бўлдики, чекка бир қишлоқдаги ҳали тузукроқ турнир кўрмаган бола ҳам олимпия коллежи вакилига “нон” бермади.


- Турнир ташкилотчиларидан бири ҳамкасбимиз Шермурод Юсуповга алоҳида ташаккур айтаман, - дейди жаҳон чемпионати совриндори Жасур Латиповнинг устози Абдулҳофиз Жалолов. – Очиқ, бироқ салқин, баҳово майдонда ташкил этилган мусобақа жуда ҳам юқори савияда ўтиб, аҳолининг ушбу спорт турига бўлган қизиқишни янада орттирди. Айниқса, финал куни  Азизбек Абдуғофуровнинг чемпионлик камарини қўлга киритганини эшитган ҳар бир иштирокчининг ғайратига ғайрат қўшилди. Мана шундай муросасиз беллашувда бизнинг Пахтаобод туманидан 4 нафар шогирдимиз олтин, 1 нафари кумуш ҳамда 2 нафари бронза медалига эга бўлганидан жуда ҳам хурсандман. Мақсадимиз Республика чемпионатида ҳам бу каби ғалабаларни давом эттириш.


МУСОБАҚАНИНГ ЖАМОАВИЙ НАТИЖАЛАРИ:

2002-2003- йилларда туғилганлар:1. ИБЎСМ, 2. Пахтаобод, 3.Избоскан.

2004-2005- йилларда туғилганлар: 1.Қўрғонтепа, 2.Избоскан, 3.Пахтаобод.

2006-2007- йилларда туғилганлар:1. Деҳқончек, 2. Қорасув, 3.Пахтаобод.

Хулоса ўрнида айтиш мумкинки, бу каби турнирлар қишлоқ жойларида спортни янада оммалашишига хизмат қилмоқда. Акс холда, Деҳқончекдан қисқа муддатда профессионал боксда WBC йўналиши бўйича “Asian Boxing Council” камари  соҳиби Азизбек Абдуғофуров, ўсмирлар ўртасида жаҳон чемпионати совриндори (кўпчилик Иқболни Тошкентда ўтган АРВ йўналишда ирландиялик Европа  чемпионига қарши жангини яхши эслайди)  Иқболжон Холдоров, ёшлар ўртасида мамлакат чемпионати совриндори  Жаҳонгир Раҳмонов каби боксчилар етишиб чиқмасди. Дарвоқе, айтишларича оғир атлетика бўйича жаҳон чемпиони Руслан Нуриддиновнинг ҳам киндик қони Деҳқончекка тўкил экан.

Улуғбек Ҳакимжонов тайёрлади, ўз мухбиримиз

Рейтинг:    

Ўхшаш янгиликлар

Фикрлар

   
02 авг 23:15:23
farrux
bizadanam absalutniy chempionlar chiqarmikan
   
26 июл 17:13:40
Bekmurod
Xaqiqatdan xam dexqonchek qishlog'i chempionlar maskanidur. Bu dargohga boks sportini sirlarini olib kirgan murabbiy Shermurod Yusupovni aloxida ta'kidlash lozim va kelgusi ishlariga omad tilamoqchiman bunday mashaqqatli iwda xolmay tolmay mexnat qilishini tarafdoriman
   
26 июл 17:13:06
Bekmurod
Xaqiqatdan xam dexqonchek qishlog'i chempionlar maskanidur. Bu dargohga boks sportini sirlarini olib kirgan murabbiy Shermurod Yusupovni aloxida ta'kidlash lozim va kelgusi ishlariga omad tilamoqchiman bunday mashaqqatli iwda xolmay tolmay mexnat qilishini tarafdoriman
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг