UZ

Сўнгги янгиликлар

21:40Ҳасанбой Дўсматовда ғалаба, Холдаров эса... 0 19:16Фьюри Усик билан жанг режаси ҳақида гапирди 0 18:55Стерлинг реваншда О'Мэллини мағлуб этишига ишонмоқда 0 18:34Саудия клублари АПЛнинг 4 юлдузини нишонга олмоқда 0 18:13Колби Ковингтон Чарльз Оливейрани жангга чорлади 0 17:52Алжамэйн Стерлинг Мовсар Евлоевнинг "вызов"ига "ответ" қилди 0 17:31"Ролан Гаррос" wild card соҳиблари маълум бўлди 0 17:10ОКМК кеча тарихий ғалабага эришибди 0 16:50UFC чемпиони Лигани гонорар масаласида жиддий танқид қилди 0 16:29Дунёнинг иккинчи ракеткаси "Ролан Гаррос"ни ўтказиб юбориши мумкин 0 16:08Дана Уайт сентябрь ойида мухлисларни катта воқелик кутиб турганини эълон қилди 0 15:47"Реал" Ла Лигада 34 йиллик рекордни янгилади 0 15:26Илия Топурия жанг қачон деган саволга жавоб берди 0 15:05Гилберт Бёрнс Рўзибоевни мағлуб этган Бакли билан жанг қилишга рози бўлди 0 14:44Дунёнинг бешинчи ракеткаси ҳам 1/4 финалга чиқди 0

28 фев 00:13
Янгиликлар

Спорт курашлари

Абдуллаевда кумуш, Абдураҳмонов ва Жалоловда бронза

Туркиянинг Истанбул шаҳри мезбонлигида ўтаётган йилнинг дастлабки рейтинг турнири ўз якунига яқинлашмоқда.

Ҳозиргина мусобақадаги сўнгги вакилимиз ҳам ўз беллашувини якунлади. Токио Олимпиадаси совриндори Бекзод Абдураҳмонов вазнини 12 килограммга кўтариб, 86 кг вазн тоифасидаги илк халқаро мусобақасида бронза медалини қўлга киритди. Абдураҳмонов бронза медали учун кечган беллашувда франциялик Аҳмед Айбуевни қийинчилик билан мағлуб этди.  

Токио Олимпиадаси иштирокчиси Ғуломжон Абдуллаев ҳам ўзи учун янги вазнда илк халқаро мусобақасидаёқ кумуш медаль соҳибига айланди. У муросасиз ўтган финал баҳсида Токио олимпия ўйинларининг кумуш медали совриндори, ҳиндистонлик Рави Кумарга бир очко фарқи билан имкониятни бой бериб қўйди - 10:11. 

Ўзи учун янги 65 кг вазнда имкониятини синаб кўрган истеъдодли эркин курашчимиз, ўсмирлар Олимпиадаси ғолиби Умиджон Жалолов мўғулистонлик Тулга Тумур Очирни 5:4 ҳисобида енгиб, Истанбул рейтинг турнирининг бронза медалига сазовор бўлди. 

Шу тариқа, эркин кураш бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Туркиядаги йилнинг дастлабки рейтинг турнирини 1 та кумуш, 2 та бронза медали билан якунлади. Мусобақанинг дастлабки куни юнон-рум курашчиларимиз 3 та олтин, 1 та бронза медалини қўлга киритишган эди.   

Рейтинг: +2   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг