UZ

Сўнгги янгиликлар

16:32Фьюри Кличко ва Усикни таққослади 0 16:10Магнус Карлсен кетма-кет еттинчи турнирда ғалабага эришди 0 15:47Майк Тайсон Усик-Фьюри жангига тахмин билдирди 0 15:24"Ал Иттиход" ёзда тер Штегенни сотиб олмоқчи 0 15:01Ломаченко Хейнига учралган мағлубиятдан сўнг фаолиятини якунлашни истаганини айтди 0 14:39Мураббий: "Порье Махачевни мағлуб эта олади" 0 14:17Тайсон ва Пол илк бор юзма-юз келди (ВИДЕО) 0 13:53"Реал" етакчиси МЛС клубларидан таклиф олди 0 13:30Флойд Мэйвезер яна жанг қилади. Рақиб ва жанг санаси маълум 0 13:09Хабибнинг жамоадоши солиқ борасидаги қарздорлик ҳақидаги хабарга изоҳ берди 0 12:45Дана Уайт Жон Жонснинг рақиби ўзгармаслигини тасдиқлади 0 12:23Бугун Суперлига 7-туридан ўрин олган сўнгги учрашув бўлиб ўтади 0 12:02Мария Саккари учун Рим "таътиллари" якунланди 0 11:41Макгрегор - Чендлер жанги ўтказилмай туриб, даромад бўйича UFC рекордини янгилади 0 11:20Бироз аввал Хабаровскда бокс бўйича нуфузли халқаро турнир старт олди 0

27 дек 08:25
Янгиликлар

Бокс/ММА

Абдумалик Халоков Олимпиадагача бўлган режалари билан ўртоқлашди

Ўзбекистонда 2023 йилнинг энг яхши спортчиси, бокс бўйича жаҳон чемпиони, Осиё ўйинлари ғолиби Абдумалик Халоков кичик интервью берди.

– Ортда қолаётган йил нимаси билан ёдда қолмоқда?

– 2023 йил мен учун жуда ҳам омадли ўтди. Тошкентда ўтган жаҳон чемпионати, Осиё ўйинларида олдимга қўйган мақсадларимни бажара олдим. Ушбу натижаларим эвазига “Йилнинг энг яхши эркак спортчиси” деб топилдим. Шубҳасиз, бундай сермаҳсулликдан кейин йилни омадли келди, дейиш мумкин.

– 2018 йил “Йилнинг энг яхши ёш спортчиси” деб тан олинган эдингиз. Ўшанда ҳали катталар ўртасида ҳам энг яхши бўламан, деган мақсадни олдингизга қўйган бўлсангиз керак. Амалда бунга 5-йил вақт кетди. Энди режа қандай?

– Буларнинг барини мураббийларим билан қилаётган меҳнатларимизнинг самараси деб биламан. Бу натижалар тўғри йўлдан кетаётганимизни кўрсатмоқда. Давлатимиз томонидан биз учун барча шароитлар яратиб берилаётган экан, бундан унумли фойдаланишимиз керак. Менимча, шундай бўлмоқда. Куни кеча қўлга киритган ютуғим энди бутун бокс оламида ҳам энг яхши бўлишга мотивация берди. Албатта, бунинг учун янада кўпроқ меҳнат қилишимиз талаб этилади.

– Кириб келаётган янги 2024 йилдан нималар кутяпсиз?

– 2023 йилдан ҳам муваффақиятли ўтишини. Шубҳасиз, янги Олимпиада йилида асосий эътибор Париж-2024 га қаратилади. Мураббийлар штаби билан режамизга кўра, 4-йилликнинг энг нуфузли мусобақасигача 1-2 та турнирда қатнашиб кўраман. Йил давомида бор эътиборимиз, фикримиз фақат Олимпиада олтин медали ва бу йўлда тинимсиз меҳнат қилиш бўлади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг