25 мар 20:55
Янгиликлар
Абдуқаҳҳоров Африка чемпионини 1-раунддаёқ нокаутга учратди
Фаолиятини 2015 йилда бошлаган 23 ёшли ҳамюртимизнинг рақиби зимбабвелик боксчи бўлди. Абдуқаҳҳоров 12 раунддан иборат жангда Чарлез Манюичига қарши рингга чиқди.
Сингапурда ўтказилган жанг муддатидан анча аввал якунланди. Қудратилло рақибини ўзининг кучли зарбалари эвазига биринчи раунддаёқ нокаутга учратиб, WBC Silver чемпионлик камарини қўлга киритди.
Маълумот учун, Қудратилло фаолияти давомида 11та жанг ўтказиб, уларнинг барчасида ғалабага эришган. Бугунгиси билан қўшиб ҳисобласак, 8та жангини нокаут билан якунланган.
Унинг бугунги рақиби Манюичи эса 24 та жанг ўтказиб, улардан 20 тасида зафар қучган. Ҳисобида бугунгиси билан қўшиб ҳисобласак, 3 та мағлубият ва 1 та дуранг бор.
Фикрлар