UZ

Сўнгги янгиликлар

00:07Роналду Усик – Фьюри жангига ташриф буюради. Унинг ёнида Жошуа ўтиради 0 23:50Жаҳонгир Жумаев таниқли UFC собиқ жангчисини илк раунддаёқ нокаутга учратди! 0 23:20Жангига Ўзбекистонда тайёрланган Сергей Ковалёв Фьюри-Усик кардида рингга чиқди 0 23:10Тайсон Фьюри Александр Усикга қарши! ОНЛАЙН 0 20:12Моҳигул Ҳамдамова делегациямизга навбатдаги кумуш медални қўшиб қўйди 0 19:51"Реал" "Ливерпуль"нинг 70 млн евролик футболчисини сотиб олиши мумкин 0 19:30Усик Фьюрига: "Қўрқма!" 0 19:09Парижда ўтган Bellator турнирининг марказий жанги ғолибини ҳакамлар аниқлаб беришди 0 18:48Камару Усман Хамзат Чимаев ҳақидаги танқидларга муносабат билдирди 0 18:27"Челси" 17 ёшли футболчи учун 65 млн. евро бермоқчи 0 18:06Исроил Мадримов ва Шаҳрам Ғиёсов машғулотларнинг илк босқичини якунлади, кейинги манзил АҚШ + ФОТО 0 17:45Уч нафар ҳамюртимиз Octagon 58 турнирида жанг қилди 0 17:24Ҳавасбек Асадуллаев Қозоғистон таркибига ўтган терма жамоамиз собиқ боксчиси билан жанг қилди 0 17:03АПЛда "Мавсум футболчиси" соврини ғолиби аниқланди 0 16:42Рэпер Дрейк Тайсон Фьюрининг ғалабасига катта пул тикди 0

20 окт 19:02
Янгиликлар

Спорт курашлари

Абдураҳмонов фахрийлар ўртасида жаҳон чемпионати совриндори

Грециянинг Лутраки шаҳрида эркин ва юнон-рум кураши бўйича фахрийлар ўртасидаги жаҳон чемпионати давом этмоқда.

Бир нечта ёш тоифасида ўтказилаётган дунё биринчилигида Зиёдулла Абдуллаев мураббийлигидаги уч нафар эркин ва юнон-рум курашчиларимиз юртимиз шарафини ҳимоя қиляптилар. Эркин кураш баҳсларида Абдужалил Абдураҳмонов (62 кг) ва Усмонжон Юсупов (88 кг), юнон-рум кураши беллашувларида Санжар Умархўжаев (100 кг) гиламга чиқади. 

Қувонарлиси, яқиндагина ўзининг 56 ёшини қаршилаган Абдужалил Абдураҳмонов ўз тоифасида, яъни 40 ёшдан ошганлар баҳсида жаҳон чемпионатининг бронза медалини қўлга киритди. Абдураҳмонов россиялик Герасим Дьяконовни 5-0, АҚШ вакили Жеффрей Маллеттни 4-0 ҳисобида енгди. Ярим финалда молдовалик Борис Саввага ютқазиб қўйди. Бронза медали учун кечган беллашувда эса арманистонлик Жора Хованнисянни 3-0 ҳисобида таслим этди. Ушбу вазн тоифасида Борис Савва жаҳон чемпиони бўлди.

Эртага Усмонжон Юсупов медаллар учун курашга киришади. Унинг илк босқичдаги рақиби қирғизистонлик Роман Сарибаев бўлади.  

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг