UZ

Сўнгги янгиликлар

18:40Оливейра навбатдаги жангини UFC чемпионига қарши ўтказишни истайди 0 18:18Германия терма жамоаси аъзоси "Бавария"да ўйнамоқчи 0 17:55Арман Царукян мухлис билан уришгани учун қанча жарима тўлагани аниқ бўлди 0 17:33Чарльз Оливейра имкон қадар тезроқ октагонга қайтмоқчи 0 17:10Кормье: "Уни чемпионлик жангидан битта тўқнашув ажратиб турибди" 0 16:39Томас Тухель: «Мадриддаги ғалаба бизни финалга олиб чиқади» 0 16:16"Курашда Чимаевни мағлуб эта оламан" - Уиттакер 0 15:40Рафаэль Надаль Мадриддаги "Мастерс"да ўз юришини якунлади 0 15:15Оливейра вазнини ўзгартиришга қарши эмас 0 14:48Мухлисларнинг кучи. «Милан» улар сабабли келишувга эришган мураббийи билан шартнома тузмади 0 14:27Уч кун олдин жанг қилган Алекс Переснинг навбатдаги жанги эълон қилинди 0 14:06Яна бир ҳамюртимиз Париж-2024 Олимпиадасида ҳакамлик қилади 0 13:45Жон Жонс UFC'нинг энг кучли беш нафар жангчисини айтди 0 13:24U-23 Осиё кубоги. Яна бир легионеримиз клуб ихтиёрига жўнаб кетмоқда 0 13:03Али Абдель-Азиз 2024 йилда кимлар UFC чемпиони бўлиши мумкинлигини айтди 0

06 дек 13:34
Янгиликлар

Теннис

Абдураимова Дубай турнирида яна бир кучли рақибасини таслим этди

БААнинг Дубай шаҳрида шаҳрида теннис бўйича W100 тоифасига кирувчи турнир давом этмоқда.

Мукофот жамғармаси 100 000 АҚШ долларини ташкил этувчи ушбу турнирда ҳамюртимиз Нигина Абдураимова ҳам муваффақиятли одимламоқда. Мамлакатимизнинг биринчи ракеткаси илк даврада германиялик тажрибали теннисчи Сабин Лисицкини 6/3, 6/4 ҳисобида мағлубиятга учратганди. 

Нигина ҳозиргина якунига етган 1/8 финал учрашувида россиялик Екатерина Макаровадан ҳам устун келди. Бир соату 47 дақиқа давом этган баҳсда Абдураимова рейтингда ўзидан юқорида бораётган рақибасини 6/0, 2/6, 6/2 ҳисобларида таслим этди. Теннисчиларнинг ўзаро учрашувларидаги ҳисоб 2:0 кўринишига келди. 

Таққослаш учун, Абдураимова WTA рейтингида 245, Макарова эса 188-ўринни эгаллаб турибди. Теннисчиларнинг ўзаро илк учрашуви 2022 йилнинг 22 июнь куни Берлинда ўтказилиб, унда Нигина Екатерина Макаровани уч сет натижасига кўра мағлубиятга учратганди. Абдураимованинг 1/4 финалдаги рақибаси кечроқ маълум бўлади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг