16 ноя 11:29
Янгиликлар
Теннис
Абдураимова Токио турниридаги иштирокини ғалаба билан бошлади
Япония пойтахти Токио шаҳрида теннис бўйича нуфузли турнирнинг асосий тўр баҳслари давом этмоқда.
Соврин жамғармаси 50 минг АҚШ долларини ташкил қилувчи мусобақада ҳамюртимиз Нигина Абдураимова ҳам иштирок этяпти. Ҳозиргина ҳамюртимиз илк даврада ўзининг илк учрашувини ўтказди.
Дунё рейтингида 168-ўринни эгаллаб турган Нигина WTA рейтингида 242-поғонадан жой олган япониялик теннисчи Акико Омаэга қарши кортга чиқди.
Икки соату 53 дақиқа давом этган учрашувда Абдураимова мезбонлар вакиласини 7:5, 5:7, тай-брекда 7:6(2) ҳисобида таслим этди. Нигинанинг иккинчи даврадаги рақибаси венгриялик Далма Галфи бўлади.
Ҳавола :
Манба : olamsport.com
Фикрлар